You are currently viewing Ёғлар истеъмолини камайтиринг
Ёғлар истеъмолини камайтиринг

Ёғлар истеъмолини камайтиринг:

  • ҳайвон ёғларини ўсимлик ёғлари билан алмаштиринг;
  • таом тайёрлашда – гўштнинг ёғли қисмини олиб ташланг;
  • ўсимлик ёғларидан фойдаланганда қовуриш ўрнига қайнатиш, буғда пишириш ва димлашдан фойдаланинг;
  • таркибида трансёғлар бўлган қайта ишланган маҳсулотлар (фаст фуд)дан воз кечинг;
  • юқори даражада тўйинган ёғлари бор бўлган маҳсулотларни (масалан, ёғли пишлоқ, музқаймоқ, ёғли гўшт) истеъмол қилишни чекланг;
  • ёғли гўшт ва гўшт маҳсулотларини дуккаклилар, балиқ,  қуён, парранда гўшти ва ёғсиз гўшт билан алмаштиринг;
  • ёғлилик даражаси паст бўлган сут ва таркибида ёғ ва туз миқдори кам бўлган сут маҳсулотларини (қатиқ, творог, йогурт ва пишлоқ) истеъмол қилинг.