Буюк аллома Ар-Розий фикрича, руҳ хасталанса, тана касалликка чалинади, дейди. Шундай экан, кайфиятни яхшиловчи омилларга эътибор берайлик:
1- ортиқча ҳис- ҳаяжонга берилмаслик, ақл билан мулоҳаза қилиб иш тутиш:
2- муносабатларда ўзаро ҳурмат ва муомила маданиятига амал қилиш:
3- дам олишга вақт ажратиш:
4- тоза ҳавода сайр қилиш:
5- кун давомида жисмоний машқлар бажариш:
6- душ қабул қилиш:
7- ҳар куни тўйиб ухлаш, уйқу меъёрини бузмаслик:
8- соғлом овқатланишга одатланинг. Кўпроқ мева ва сабзавотлар ейиш. Кундалик таомномада табиий махсулотлар бўлсин:
9- кун давомида 8 стакандан кам бўлмаган миқдорда сув истеъмол қилиш:
10- ўзингизда ишонч ҳиссини уйғотинг, севган машғулотингиз билан шуғулланиб туринг:
11- бугунги ишни эртага қўймаслик:
12- кулгуга ошно бўлиш:
13-ёқимли ифор – руҳиятни тетиклаштиради. Имкон қадар гулларни ҳидланг, олма, апелсин каби мевалар ҳиди кайфиятни кўтаради:
14- ижобий ўй- хаёллар билан банд бўлиш, яхши фикирлаш, эзгу ишларга ёндашиш.
Чунки, ёмон кайфият кўпинча хасталикларга сабаб бўлади:
-қон босимининг ошиши;
-асаб бузилишлари- невроз неврастения;
-ошқозон яра касаллиги;
-қандли диабет;
-инсульт ва инфаркт ва бошқалар.
И.Сино ҳам бу тўғрида шундай деган: “Жаҳл чиққанда ёки танангнинг бирор жойи оғриб турганда ейилган таом ҳам яхши ҳазм бўлмайди”.
Демак, яхши кайфият соғлом тана учун айни муддао!