Ушбу калькулятордаги тана вазни индекси Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ) методологиясига кўра, бўй ва вазнни ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаб чиқилади(Манба. Инглиз тилида).
Ушбу калькулятор 18 ёшдан 65 ёшгача бўлган катталар учун мўлжалланган.
ТВИ ҳисоблаш натижалари профессионал спортчилар, ҳомиладор аёллар, шунингдек, шиш ва бошқа касалликларга чалинган одамларнинг вазнини баҳолаш учун тўғри келмайди, акс холда бу дастлабки маълумотларни нотўғри баҳолашга олиб келади.
ТВИ асосланган вазн аниқлаш техникаси семизлик даражасини аниқлаш учун ишлатилади. Тана вазни нормадан фарқ қиладиган ҳолат аниқланганда, ташхис қўйиш ва даволаш режасини тайинлаш учун диетолог ва эндокринолог маслахатини олиш зарур.