You are currently viewing Витаминлар минг бир дардга даводир

Инсон саломатлиги, иммунитети учун жуда муҳим бўлган “витамин”,лар, бу – “ҳаёт бахш этувчи” демакдир.

Витамин С манбаиЯшил яроқли сабзавотлар, цитрус мевалар, киви, қовун, оқбош ва брюсселъ карами, олма, булғор қалампири, помидор, қорағат (қора смородина), хурмо, зайтун, ўрик ва шафтоли.

Фойдаси: сафрони тозалайди, қон ҳужайралари алмашинувини яхшилайди, шамоллаш ва аллергияга қарши таъсирни оширади, асабийликнинг олдини олади.

Етишмаслиги: тери қуриши, соч тўкилиши, иммунитет пасайиши, арзимаган зарбдан тери кўкариши, милк қонаши, руҳий сиқилиш ва асабийлашиш, ланжлик.

 Витамин В1 Манбаи Нон маҳсулотлари; Дуккаклилар, нўхат, ловия, сули, гречка ёрмаси, буғдой таркибида,сут маҳсулотларида, гўшт, балиқ маҳсулотларида мавжуд.

Фойдаси: танани тетиклаштиради, кайфиятни кўтаирнки бўлишини таъминлайдии, асаб тизимини мустаҳкамлайди,

Етишмаслиги: иштаҳасизлик, ланжлик, оёқларда увишиш. Оғирроқ жисмоний ишда ҳансираш, юрак уриб кетиши. Асаб тизимининг зарарланиши, терининг сезгирлиги камайиши, фалажликлар, талвасалар юзага келади, озиб кетиш кузатилади.

 Витамин В2 .Тухум, қора нон,гречка, сули ёрмаси,сут махсулотлари: творог, пишлоқ, гўшт махсулотлари, балиқ,товуқ гўшти,карам

Фойдаси: асаб тизимини мустаҳкамлайди, танага қувват беради,

Етишмаслиги :кўз хиралашиш,; камқонлик,тери зарарланиши. оғиз бўшлиғи шиллиқ пардаларининг яллиғланиши.

 Витамин В6пиво ачитқиси, жигар, гўшт, балиқ, тухум сариғи, сут махсулотлари, ўт – ўсимликлар, дуккаклиларда кўп бўлади.

Фойдаси: модда алмашинувга ижобий таъсир этади,терининг тозалиги ва таранглигини таъминлайди.

Етишмаслиги: тери яллиғланишига олиб келади, бўйнинг секин ўсишига сабаб бўлади.

 Витамин В12гўшт маҳсулотлари, товуқ гўшти, мол гўшти, жигар, буйрак, юрак,тухум сариғи, пишлоқ, сут маҳсулотлари;

Фойдаси: қизил қон ва қон ҳосил бўлишини рағбатлантиради, шунинг учун у анемияга (камқонликка) қарши омил ҳисобланади. Иммунитетни кучайтиради, руҳий хотиржамликни таъминлайди. 

Етишмаслиги: овқатни яхши хазм бўлмаслиги, қабзият,сурункали чарчаш, асабийлашиш тушкунлик, уйқусизлик, бош оғриғи.

 Витамин Р манбаи қора рябина, смородина, нок, узум, олма, цитрус меваларда, чой, наъматак, исмалоқ ,ёнғоқда кўп бўлади.

Фойдаси Витамин Р – қонда гормонлар (адреналин), фаоллигини бошқаради, томирлар ўтказувчанлигига ижобий таъсир қилади,

Етишмаслиги терига нуқтадек – нуқтадек қон қуйилади.

 Витамин Н манбаиЖигар, буйрак, тухум сариғи.

 Фойдаси: шамоллашнинг олдини олади, ёғ безлари ишлашини яхшилайди, учуқ, тошма ва ҳуснбузар пайдо бўлишидан асрайди.

Етишмаслиги: руҳий сиқилиш, камқонлик, соч тўкилиши, уйқусизлик, бўғинлардаги оғриқ, иштаҳасизлик, тери қуриши.

 Витамин А манбаиЦитрус мевалар, сабзи, помидор шарбати, карам, ўрик, пишлоқ, сариёғ, балиқ мойи, тухум ва жигар.

 Фойдаси: ҳужайра тўқималари шаклланиши ва ривожида иштирок этади, модда алмашинувини яхшилайди, тез қаришнинг олдини олади, суяк, суяк тўқималари ва тишлар шаклланишида аҳамияти катта, кўз равшанлигини оширади.

Етишмаслиги: шабкўрлик, тери ва соч қуруқлиги, лаб ёрилиши, уйқусизлик, тез – тез шамоллаш.

Витамин Д манбаи Петрушка, тухум сариғи, икра, балиқ мойи, сут маҳсулотлари, пишлоқ, сариёғ.

Фойдаси: суяк ва суяк тўқималарининг ривожини яхшилайди, тери, тери – таносил, юрак касалликлари хавфини камайтиради, иммунитетни яхшилайди, қон босимини меъёрлаштиради.

Етишмаслиги: уйқусизлик, кўриш қобилятини ёмонлашуви, иштаҳасизлик, томоқ қуриши, кескин озиш.

 Витамин Е манбаиОлма уруғи, бодом, ўсимлик (кунгабоқар, зайтун, жўхори мойи) нўхат, облепиха (чаканда).

Фойдаси: гармонлар алмашинувида иштирок этади, иммунитетни оширади, мушак бўғимлари фаолиятини мўътадиллаштиради, қон қуюқлашишидан сақлайди.

Етишмаслиги: бўғимларнинг увишиши, таом ҳазмидаги муаммолар пайдо бўлиши

 Витамин К манбаи Соя, сули, наъматак, яшил япроқли сабзавотлар, қизил карам, жайдари буғдой ёрмаси.

Фойдаси: суяк ривожланишини фаоллаштиради, суяк хасталикларининг олдини олади, тана тўқималари ривожини таъминлайди.

Етишмаслиги: милк қонаши, суякларнинг мўртлашиши, ошқозон фаолиятининг бузилиши, ич кетиши, ошқозон ости бези касаллиги.

Биологик фаол моддалар бўлган – витаминларнинг организмга етарли даражада тушмаслиги аъзоларнинг касалликларига сабаб бўлиши мумкин.Шундай экан, ҳар куни таомномангиз витаминларга бой бўлсин!