Қадимда узум нонуштада нон билан истеъмол қилинган. Боболаримиздан мерос бўлган бундай нонушта бежиз эмас. Сабаби узумнинг калорияси биз ўйлаганимиздан кўра кўпроқ.
- Узумнинг дунё табиблари томонидан тан олинишига сабаб унинг балғам кўчирувчи, терлатувчи, заҳар ва инфекцияларни тозаловчи, бактерияларни ўлдирувчи, организмдаги тошни майдаловчи ва қонни тўхтатувчи хусусиятга эгалигидир.
- Узум юрак мускулларини мустаҳкамлайди, томирларни кенгайтиради, қон таркибидаги холестерин миқдорини камайтиради, ични юргизади.
- Узумда сув, глюкоза, пектин, оқсил, углевод, тўйинган ва тўйинмаган ёғ кислотаси, эфир мойи ҳамда бўёвчи моддалар мавжуд.
- Узум меваси А, С, В6 витаминларига бой. Шунингдек, калий, кальций, темир, фосфор, магний ва селен моддалари ҳам талайгина. Ушбу фойдали бирикмалар юракка қувват бўлиб, иммунитетни мустаҳкамлайди.
- Мева қобиғидаги фитостерин саратон ва бошқа оғир касалликларга қарши антиоксидантларни ўз ичига олади.
- Узумнинг энг фойдали нави қора кишмиш бўлиб, у камқон ва нимжон одамларга тавсия этилади. Ҳусайни нави эса ўт пуфагида тош йиғилишида кўмакчи воситадир. Шунингдек, пешоб ҳайдаш хусусиятига ҳам эга.
- Узум парҳез меваси эмас, шунинг учун уни истеъмол қилиш меъёрида бўлиши лозим. Унинг озуқавий қуввати 100 грам мевасида (унинг навига қараб) 45 дан 63 ккал гачани ташкил этади.