Иссиқ ҳавода чанқоқни босиш учун ичимликлар ичишга ва муздаккина қовун ва тарвуз ейишга иштиёқ туғилади.
Қовун тарвузлар яхши сақланмаса, ёриқлари бўлса:
- микроорганизмлар кўпайиши учун қулай шароит бўлади;
- ичак касалликлари келиб чиқади.
Қовун – тарвуз ва меваларни уйга олиб келгач, яхшилаб ювиб кейин истеъмол қилинг !
- Қовун тарвузларни ташиш, сақлаш ва харидорга етиб келиши талаб даражасида бажарилмаса, микроблар нафақат устки қисмида балки ичида ҳам пайдо бўлади.
Агар сизда ва оила аъзоларингизда қовун-тарвуз егандан сўнг кўнгил айниши, бош оғриши, қайт қилиш, ич кетиши, тана ҳароратининг кўтарилиши, дармон қуриши кузатилса, дарҳол шифокорни чақиринг.
Сифатсиз қовун – тарвузларни еманг! Айниқса болаларни асранг.
Полиз экинларидан қовун ва тарвузларни истеъмол қилишда
нитратлардан заҳарланишдан эҳтиёт бўлинг:
- нитратлари бўлган тарвузни кесганда ичида ноодатий юмшоқ жойлари бўлади ва мағзининг ранги тиниқ бўлмайди.
- нитратлари бўлган қовуннинг пўчоқ қисми билан мағзи ўртасида 2-3мм сариқ рангдаги чайналмайдиган толалар бўлади.
Харид қилаётганда эътиборли бўлинг!
Қовун – тарвузларни кўчалар четидан, тик қуёш остидаги очиқ майдонлардан эмас, балки сақланиш шароитлари талабга жавоб берадиган, сифати кафолатланган махсус савдо шахобчаларидан сотиб олган маъқул.
Касалликка чалинмай десангиз:
- Мева ва сабзавотларни ювмасдан еманг.
- Қўлларингизни тез-тез ювиб туринг.
- Қайнатилмаган сув ичманг.