You are currently viewing Сут маҳсулотларини ҳар куни истеъмол қилинг!
Сут маҳсулотларини ҳар куни истеъмол қилинг!

Сут маҳсулотларини ҳар куни истеъмол қилинг!

  • Қатиқ танамизни бир қанча касалликлардан ҳимоялайди, ичаклардаги фойдали бактерияларни тиклашда ёрдам беради.
  • Сузма овқат ҳазм қилишга ёрдам беради. Ичакларни токсин (заҳар)лардан тозалайди, озишга кўмаклашади. Улар ҳаётий қувватни оширади, қондаги холестерин ва қанд миқдорини камайтиради.
  • Творог таркибидаги кальций суякларимиз, шунингдек, соч, тирноқ ва тишларимизни соғлом ва мустаҳкам бўлишида катта аҳамиятга эга.
  • Йогурт таркибида калориянинг камлиги боис ортиқча вазндан халос бўлиш мумкин.
  • Сметана қаймоққа нисбатан ёғлилик даражаси кам, уни меъёрда истеъмол қариш жараёнини секинлаштиради,
  • Пишлоқ иммунитетни оширади, ўсиш, ривожланиш ва ҳужайраларнинг қайта тикланиш жараёнларида иштирок этади.
  • Сариёғ таркибида кўплаб фойдали витаминлар, микроэлементлар мавжуд. Кўз нурини равшанлаштириб, тери ҳолатини яхшилайди, иммунитетни оширади, бироқ сариёғни бир кунда 30 граммдан ортиқ бўлмаган миқдорда истеъмол қилиш мумкинлигини унутманг!