You are currently viewing Тарвузнинг организмга фойдасини биласизми?
  • Соғлом одамнинг 150 грамм тарвуз тановул қилиши унинг бир кунлик магнийга бўлган эҳтиёжини қондиради Шу боис қон босими баланд кишилар уни кундалик таомномаларига киритиши керак.
  • Тарвузда сийдик ҳайдаш ҳусусияти бошқа мева ва сабзавотларга нисбатан жуда кучли.
  • Бундан ташқари, тарвуз танадан ҳолестеринни чиқариб юборишда қўл келади.
  • Тарвуз шарбати жигардаги токсинлар, яъни заҳарли моддаларни эритади ва чиқариб юборади. Антибиотиклар билан даволангандан сўнг, кучли таъсир этувчи дориларни тарвуздан тўйиб ейиш лозим.
  • Ёки узоқ вақт норкоз остида операцияни бошдан ўтказгандан сўнг мазали тарвуз тановул қилиш жигардаги дорилардан организмни тозалашда яхши фойда беради.
  • Тарвуз таркибидаги темир моддаси фақат салат барглари ва исмалоқдан кейин туради. Тарвуздаги темир организмда енгил ўзлаштирилади, чунки у органик моддадир. Шу боис тарвуз камқонлик (анемия)ни даволаш ва профилактикасида энг яхши ёрдамчи.
  • Диабет билан касалланганлар ва ҳомиладорликнинг охирги уч ойида тарвуз тановулидан тийилиб турган маъқул.

Яхши тарвузни қандай танлаш керак?

  • Тарвуз сотиб олаётганингизда унинг жуда каттасини ҳам, кичкинасини ҳам танламанг. Катта тарвузларни катталаштириш учун турли дори воситаларидан фойдаланган бўлишлари мумкин, жуда кичиклари эса ҳали тўлиқ етилмаган бўлишини ёдда тутинг.
  • Ҳеч қачон ерда турган тарвузни олманг, унинг тагида яна бирор нарса тўшалган бўлсин.
  • Тарвуз пўстидаги чизиқларнинг аниқлигига аҳамият қаратинг, уларнинг тарам-тарам бўлиб туриши ширинлигидан далолатдир.
  • Тарвузни сотиб олаётганингизда унинг томирига уланадиган жойини кўздан кечиринг, агарда у сўлиб қолган бўлса, бу бир неча кунлик тарвуз эканлигидан далолат беради. Бундай тарвуз бироз эскирган бўлиши ва зарарли оқибатларга олиб келиши ҳам ҳеч гап эмас.
  • Ёки тарвуз ҳарид қилишдан олдин ҳидлаб кўринг. Пишган тарвуздан доимо ёқимли ҳид келади. Бироқ пишиб ўтиб кетганини зинҳор танламанг, буни унинг пўсти қурий бошлаганлигидан билса бўлади.
  • Тарвузни танлашдаги энг яхши усуллардан бири- бу уни чертиб, уриб кўришдир. Пишган тарвуздан жарангдор овоз чиқиши барчамизга маълум.
  • Яхши ва етилган тарвуз катта, шу билан бирга енгил бўлиши керак. Тарвуз етилиш вақтида уни зичлиги камайиб боради. Агар кичик ва оғир бўлса демак ҳали етилмаган (пишмаган).
  • Етилмаган тарвузда етилганига нисбатан 2,5 баробар кўпроқ нитратлар бўлади. Бу ўртача 1 кг тарвузда 200 мг нитрат бор дегани. Нитратларни хавфлилиги шундаки, у қондаги гемоглобин билан бирикиб уни кислород ташишига тўсқинлик қилади. Оқибатда моддалар алмашинуви, марказий нерв тизими, иммунитет, жигар фаолияти иши изидан чиқади. Айниқса нитратларга болалар сезгир бўлади.