Ҳозирги кунда кўпчилик  компютер, планшет ёки смартфонлардан  фойдаланади.    Узоқ вақт  ишлаганда эса,  инсоннинг кўриш қобилияти ёмонлашади. Улардан меъёрдан ортиқ фойдаланиш кўзнинг чарчашига олиб келади.  Натижада қуруқлик, қизариш каби ҳолатлар юзага келади.    

      Бундай ҳолларда  ҳамда  муаммоларни олдини олиш учун фойдали кўз машқларини бажариб туриш лозим.   Кўзлар учун фойдали бўлган кўплаб машқлар мавжуд. Кўзлар учун  машқларни бажариш учун кўп вақт керак бўлмайди. Уларни кун давомида бир неча марта бажариш тавсия этилади. Агар кўз машқлари мунтазам равишда бажарилса, фойдаси жуда тез сезилади ва  ҳар қандай муаммонинг олдини олиш мумкин.