Кофе истеъмол қилинганда, аввало унинг таркибидаги кофеин кўпроқ таъсир этади.
Унинг фойдали хусусиятларини фақат меъёрда истеъмол қилинганда кўриш мумкин:
- кофеиннинг асосий хусусияти – қон айланиш ва асаб тизимига бўлган фаоллаштирувчи таъсиридир.
- кофеин бош мия фаолиятини яхшилайди, жисмоний ва ақлий меҳнат унумдорлигини ва ҳаракатчанликни оширади, уйқучанлик ва чарчоқни камайтиради, сезги аъзолари фаоллигини таъминлайди.
- кам миқдордаги кофеин бош оғриғи ва мигрень касаллигида бош миядаги томирлар торайишини бартараф этиб, юрак ишини яхшилайди, ўпканинг нафас олиш фаолиятига ижобий таъсир этади.
Кофенинг фойдали хусусиятлари ҳақида маълумот берувчи тадқиқотчилардан ташқари унинг салбий таъсирлари ҳақида маълумот берувчилар ҳам кам эмас
Кофе меъёридан ортиқ истеъмол қилинганда:
- танадаги витамин В1(тиамин) миқдорини камайтириб, юрак – қон-томир, ошқозон-ичак, ва эндокрин тизимларига таъсир этади,
- кофени спиртли ичимлик ва тамаки маҳсулоти билан бирга истеъмол қилиниши, уларнинг таъсирини оширади ва қондаги холестерин миқдорини кўтарилишига сабаб бўлади.
- кофеин танадаги кальций моддасини чиқиб кетишига олиб келади ( 1 чашка кофе 40 мг Са нинг чиқиб кетишига сабаб бўлади).
Ушбу йўқотишни қоплаш мақсадида, овқатланиш рационида творог, пишлоқ, сут ва балиқ каби маҳсулотларни истеъмол қилиш тавсия этилади.
- кофени меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш, организмнинг сувсизланишига олиб келади. Агар кундалик кофе истеъмолини чеклаш имкони бўлмаган ҳолатда, бир кунда 2 литрдан кам бўлмаган миқдорда сув ичишга ҳаракат қилиш лозим.
- Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти ва Америка Психологлар Ассоцияси кофенинг асосий қисми бўлган кофеинни айрим параметрларига асосан, худди никотин каби тобеликни келтириб чиқарувчи моддалар қаторига киритади.
- Айрим тадқиқотларда кофе(кофеин)га жисмоний тобелик шаклланиши аниқланган. Руҳшунослик фани шуни маълум қиладики, ҳар қандай тобелик инсон иродасини букади, ўз-ўзини бошқариш ва воқеа-ҳадисаларга тўғри муносабат билдириш имкониятини сусайтиради, шахснинг ижтимоий мослашувини ёмонлаштиради.
- Кофега ёки таркибида кофеин бўлган ичимликларга тобелик борлигини аниқлаш учун киши бирор муддатга уларни истеъмол қилишни тўхтатиши, ўзида “бекор қилиш” белгисини пайдо бўлишини кузатиши лозим. Бундай белгиларга бош оғриғи, чарчоқлик, уйқучанлик,жиззакилик, мушакларда оғриқ ва ишга қазиқишнинг пасайиши кабилар киради. Айрим ҳолларда, кўнгил айниши ва қайт қилиш кузатилиши мумкин. Бу белгилар охирги кофе истеъмолидан 1 сутка давомида пайдо бўлиши мумкин.
Унутманг! Агарда кунига 4 маротаба кофе истеъмол қилинса, бу ҳолда тобелик шаклланар экан. Бунга асло йўл қўйманг!
Соғлом бўлишга интилган инсонлар меъёрга амал қиладилар.
Аммо, кофени ўрнига таббий шарбатлар, фойдали дамламалар танланса, саломатлик учун жуда фойдали бўлади. Бу ҳар кимнинг таъбига ва танловига боғлиқ, албатта.