You are currently viewing Қуёш нурларининг организмга таъсири

Тиббиёт илмининг султони  Ибн Сино: “Бошингни қуёш нурларидан, оёқларингни эса совуқдан асра”-  дея  бежиз айтмаганлар.

Албатта қуёш нурларининг фойдали томонлари  ва салбий таъсири бор.

Аввало, қуёш нурларининг фойдали хусусиятлари:

   – кайфиятни кўтаради, организмни тетиклаштиради

   – меъёрида қабул қилинган офтоб нурлари қон айланишини яхшилайди

     – эрталабдан соат 10:00 гача бўлган қуёш нурлари фойдали

     – айниқса, болаларда Д витамини ҳосил бўлишида аҳамиятли.

Қуёш нурлари:

     – кўринувчи – кундузги нурлар

     –  кўринмайдиган – инфрақизил ва ультрабинафша.

          Ультрабинафша нурларнинг А ва Б турининг меъёридан ортиғи организмга салбий таъсир этади!

    – агар соат 11:00 дан 16:00 гача тик қуёш нурлари остида узоқ вақт юрилса соғлиққа салбий таъсири кузатилади.

Айниқса бу:

  • Болаларда,  кексаларда,  юрак қон томир касалликларида, семизликка ва қандли диабетга чалинганларда кузатилади.

Меъёрдан ортиқ қуёш нурлари:

иссиқ элитиши ва офтоб уришига сабаб бўлади;

– терини қуритади, терида доғлар ва сепкил пайдо қилади;

– саратон касаллигига мойилликни оширади;

  • айниқса, тик қуёш нурлари остида узоқ вақт юриш ҳолсизлантиради, иммунитетни пасайтиради.

Қуёшли кунларда:

  • табиий матодан очиқ рангли кийим кийиш;
  • бош кийим кийиш ёки соябон бўлиши;
  • кўзайнак тақиш лозим;
  • соат 11:00 дан 16:00 гача тик қуёш нурлари остида узоқ вақт юрмаслик ва  имкон қадар  бу пайтга  кўчага  чиқмаслик керак!