You are currently viewing Сузиш –тананинг қувватини оширувчи соғломлаштирувчи тадбирлардан биридир!

Соғлом турмуш тарзида ҳаёт кечиришнинг талабларидан бири бу сувда сузиш машғулоти билан танани чиниқтириш ҳисобланади.

СУВДА СУЗИШ МАШҒУЛОТИНИНГ ФОЙДАСИ

  • Сузиш вақтида деярли ҳамма мушаклар ишлайди. Ушбу жараёнда ҳар бир мушакка зарур бўлган юклама тушади. Шунинг учун ҳам сузувчиларнинг мушаклари жуда мустаҳкам бўлади.
  • Сузиш умуртқа ва таянч-ҳаракат аппарати касалликларининг олдини олиш учун энг қулай усулдир. Умуртқа атрофидаги майда мушаклар бўшашиб, умуртқа устуни зўриқмайди. Бунинг натижасида тўғри қадди-қомат шаклланади.
  • Айниқса, юрак-қон томир тизими иши учун айни муддао бўлган ва уни асраб-авайловчи машғулот ҳамдир.
  • Яхши сузиш учун чуқур ва тўғри нафас олиш муҳим. Натижада нафас мушаклари ҳам ишга тушади, ўпка фаолияти яхшиланади, кўкрак қафаси кенгаяди.Бу  машғулотни “ўпкаларнинг энг яхши гимнастикаси” деса ҳам бўлади!
  • Тана ҳароратининг сув ҳароратига мос ўзгариши организмни чиниқтиради, иммунитетни оширади, натижада касалликларининг олди олинади.
  • Сузиш энергия талаб этувчи машғулот бўлиб, тана вазнини меъёрда бўлишини таъминловчи энг самарали восита.Демак,тана вазнингиз меъёрда бўлиши учун сувда сузишни канда қилманг!