You are currently viewing Рамазон ойида салатлар истеъмоли жуда фойдали
Рўза вақтида салатлар истеъмоли жуда фойдали.

Салатлар ўзининг чиройли кўриниши билан ошқозон ширасини ишлаб  чиқишини кучайтириб, иштаҳани очади  ва  овқатларни танамизда сингишига ёрдам беради. Салатларга сабзавотларни хомлигича ва пиширилган ҳолда  ошкўклар билан  ишлатилади, бундан  ташқари   мевалардан ҳам жуда фойдали  салатлар тайёрланади.

Баъзи  салатлар   ҳазми  таом  сифати   калорияли  овқатлар  билан  истеъмол қилинади (масалан,  қатиқли  салатлар,  турпли,   пиёз ва  укропли салат ва ҳ.к ).

Салатларни  фойдали  дармондорилар (витаминлар) билан бойитилган “енгил тўйимли таом”, деса  бўлади.   Сабзавотли салатларга қайнатилган гўшт ҳам қўшиб тайёрланса  бу  жуда  хушхўр бўлади.

Салатлар таркибида:  витамин ва  минераллар,  пектин моддалар,   ўсимлик клечаткаси,   ўта тўйинмаган мой кислоталари мавжуд.   Масалан,   витаминлар танага  куч қувват  берса,  ўсимлик клетчаткаси – ичакдаги керакмас чиқиндиларни суриб чиқаради – яъни танамизни тозалайди.

Ҳар хил масаллиқлардан хилма-хил салатлар тайёрланганидек, уларни чиройли қилиб безаб, кўринишини турлича ўзгартириш ҳам мумкин: бу уй бекаларнинг дидига,  малакасига  боғлиқ.

Салатлар тайёрлашда қуйидагиларни ёдда тутинг:

  • Тайёр салат дарҳол дастурхонга тортилмайдиган бўлса, салқин жойда сақланиши лозим. Акс  ҳолда  унинг мазаси  ҳам  ва кўриниши ҳам талаб даражада  бўлмайди;
  • Пиширилган сабзавотлардан тайёрланадиган салатларнинг масаллиқларини барвақт (1-2 соат олдин) тайёрлаш лозим,  чунки  улар  совиган ҳолда  тўғралади;
  • Шунинг унутмаслик керакки,  салат ва винегретлар тайёрланадиган масаллиқлар илиқ бўлмаслиги  керак. Чунки, совуқ масаллиқларга етарлича совуб улгурмаган масаллиқ аралаштирилса, бундай салат тез бузилади;
  • Фақат хом сабзавотлардан  кўкатлар қўшиб тайёрланган салатларни  витаминлари сақланган ҳолда истеъмол қилиш учун узоқ  вақт  сақламасдан  дастурхонга тортиш лозим.

Эсда тутинг! Салатга ишлатиладиган гўшт ҳамда балиқ маҳсулотлари иссиқ ва яхна овқат тайёрланганидек пиширилади. Совуганидан сўнг масаллиқларга аралаштирилади.

Салатларни дастурхонга тортиш олдидан ошкўклар ва сабзавотлардан кесилган «гулча» шакллари  билан чиройли қилиб безатилса,  янада иштаҳали бўлади.  Уй  бекалари  оила  аъзоларининг таъбига  қараб,  салат  турларини  танлаши лозим.