Шарқда: “Қовун сочни бақувват қилиб, ялтиратади, кўзни ўткир қилади, терини таранг қилиб, инсонга куч қувват беради”, дейишади.
- Қовунда бошқа полиз маҳсулотларидан фарқли ўлароқ С витамини кўпроқ мавжуд. Ундаги бириктирувчи тўқима моддаси ичаклар микрофлорасига ижобий таъсир кўрсатиб, организмдан холестерин моддасини чиқариб юборишга сабаб бўлади, овқат ҳазм қилишни яхшилайди.
- Қовун кремннийга бой. У инсон организми қаттиқ тўқималари, териси ва сочининг ҳолатига таъсир кўрсатади. Кремний мия пўстлоғига, асаб тизимига, ичак деворларига, ошқозон-ҳазм йўлларига ва барча ички аъзолар тизимига таъсир кўрсатади. У пешоб ҳайдаш хусусиятига ҳам эга.
- Қовун ёшартирувчи хусусиятга эга. Қовун қанд моддаси (13%), С, РР витаминларига, каротинга, фолий кислотасига, шунингдек, темир ва бириктирувчи моддаларга бой. Шу сабабли унинг шифобахш хусусиятилари қабзиятда, атеросклерозда, бавосилда, юрак қон томир, буйраклар ва қон касалликларида фойда беради.
- Қовуннинг шифобахш хусусиятларидан инсон организми асаб системасини мустаҳкамлаш учун кенг фойдаланилади. Қовуннинг мағзида серотин моддасини ишлаб чиқаришга хос бўлган “қувонч гормони” бор.
Эсда тутинг!
- Қовунда қанд моддаси кўп бўлганидан, қандли диабети ва жигарда оғриғи бор кишилар уни истеъмол қилишдан тийилганлари маъқул.
- Қовун истеъмол қилгач, унинг кетидан совуқ сув, сут, қатиқ ва кефир ичмаслик керак.