Ўзбекистонимизда ёз фасли. Ҳаво ҳарорати 38-400 даражага етиб, ўз таъсирини кўрсатмоқда. Иссиқ кунларда кун тартиби ва шахсий гигиена, қоидаларига амал қилиш, ҳар куни илиқ душ қабул қилишга одатланиш лозим.
- Фаслга мос кийинишга риоя қилган инсон соғлом, тетик ва ўзини одамлар орасида яхши сезади. Кийим–инсон танасини ташқи муҳит таъсирларидан сақлайди. Ҳаво исиб кетган пайтда танамизни асраш учун қуйидагиларга аҳамият бериш лозим. Аввало, ёз кунлари бошни қуёш нуридан асраш учун махсус бош кийимлар кийиш керак, ҳамда соябонлардан фойдаланиш мумкин.
Хўш, кийимларимиз қандай бўлиши керак? Ёзги кийимлар имкон қадар баданни қуёшнинг иссиғидан сақлайдиган, ҳавони яхши ўтказадиган бўлгани маъқул. Оқ ёки очиқ рангли табиий матодан тикилган кийимлар кийиш тавсия этилади. Булар қуёш нурларини қайтариш хусусиятига эга. Табиий матолардан тайёрланган кийимлар танани қизиб кетиши ва кўп терлашнинг олдини олади.
Иссиқ ҳавода терлаш натижасида организм йўқотадиган сув ва зарур моддалар оқсил, витамин ва минерал тузлар ўрнини қоплашда муҳим аҳамият касб этади. Шу сабаб овқатланиш ва ичимликлар ичишга ҳам эътибор бериш лозим.
- Иссиқ ҳавода танангиз сувсизланмаслиги учун, суюқлик ичиш тартибига амал қилинг (чанқовбосди ичимликлардан–газланмаган сув ( ўртача 2-2,5л ), шакарсиз компотлар, айрон, нордон меваларнинг шарбатлари, кўк чой ичиш;
- Кўпроқ қандай таомлансак ошқозон-ичаклар зўриқмайди?:-иссиқ кунларда кўпроқ суюқ ва енгил ҳазм бўладиган овқатлар бўлгани маъқул. Барра сабзавотлардан кўкатли салатлар тайёрлаб ейиш лозим. Бундан ташқари – қатиқли суюқ таомлар(акрошка), гўжа кабилар айни ёз фасли учун мос овқатлар.
Ҳар куни ҳўл мевалар ва сабзавотларни истеъмол қилиш оргназимнинг кундалик витаминлар ва минералларга бўлган эҳтиёжини қоплашга.
Қуйидагиларга эътиборли бўлинг!
- Қайнатилмаган сув ичманг.
- Мева ва сабзавотларни ювмасдан еманг.
- Тайёрланган овқатларни уй ҳароратида 2 соатдан ортиқ сақламанг;
- Барча пиширилган ва тез бузиладиган озиқ–овқат маҳсулотларини совуткичда (+50 С даражали паст ҳароратда ) сақланг;
- Таомни ҳатто совуткичда ҳам узоқ вақт сақламанг. Яроқлилик муддати ўтиб кетган маҳсулотларни истеъмол қилманг.
- Кофе, ширин газланган рангли ичимликлар ичиш аксинча чанқатади.
- Дудланган гўшт маҳсулотлари, тузламалар ва аччиқ маҳсулотларни чегараланг.
- Озиқ-овқат маҳсулотларини қўлга олиш ва таом тайёрлашдан аввал қўлларни совунлаб ювинг;
- Овқат тайёрлаш жараёнида фойдаланиладиган барча нарсалар юзаси ва ошхона анжомларини яхшилаб ювиб, зарарсизлантирувчи воситалардан фойдаланинг;
- Ошхона ва озиқ–овқат маҳсулотларини ҳашоратлардан ҳимояланг.
Юқоридагиларга амал қилинганда, ёз фаслида саломатлигингизни асраган бўласиз!