You are currently viewing Қовоқнинг шифобахш хусусиятлари
  • Қовоқ – бебаҳо озуқа маҳсулоти. Таркибидаги оқсиллар, углеводлар, витаминлар ва минерал тузлар миқдори бўйича сабзавот экинларидан устун туради.
  • Қовоқ меваси таркибида 0.5% оқсил, 0.2% ёғ, 5.5 – 11.6% қанд, 2.0% крахмал,1.14% клетчатка, 1.0 гр протеин, кўпгина минераллар: 170 мг калий, 40 мг кальций, 14 мг натрий, 0.8 мг темир ва кўп миқдорда пектин, 1.5мг каротин, В гуруҳ витаминлари, РР витамини, 0.5 мг  мавжуд.
  • Соғлом овқатланишда қовоқнинг ўрни жуда катта хисобланади. Қовоқнинг мағзи, эти, қуритилган ва қуртилмаган уруғи, шарбати, гули, пояси, илдизидан тиббиётда кенг фойдаланилади.
  • Айниқса, ҳомиладорлик даврида қовоқ бири унинг таркибидаги пектин моддасига бой бўлганлиги сабабли ҳомиладорликни эрта токсикозлари, кўнгил айниши ва қайт қилишда қўлланилади. 
  • Қовоқ таркибидаги фолат кислотаси, ҳомила умуртқа пағонасида туғма нуқсонларини юзага келишини олдини олади. Магний ва А витамини эса ҳомиланинг суяк ўсишини тезлатади ва бўғимларни мустаҳкамлайди.

Қовоқ истеъмол қилиш нафақат соғлом инсонларга балки қуйидаги касалликларда ҳам жуда яхши таъсир кўрсатади. Буларга ошқозон ичак тизими касалликлари, юрак қон – томир касалликлари ва модда алмашинуви бузилишида, нафас йўллари касалликларида, ревматизмда, камқонликни даволашда, буйрак ва жигар касалликларида, қандли диабет, семизлик, уйқусизлик ва стрессда, тери касалликларида, гижжаларни хайдашда, онкологик касалликларда, подаграда ва бошқа бир қанча касалликларни даволашда ва олдини олишда фойдаланилади.