- ПОМИДОРда органик модда ҳисобланувчи “тирамин” мавжуд, бўлиб, бу модда организмида серотонин моддасига айланади. Шу модда борлиги сабабли, помидор инсон кайфиятини кўтаради. Шунинг учун ҳам у кайфиятни кўтариб, тушкунликка ва хафаликка қарши,стрессга қарши курашишда инсонга ёрдам беради.
- Помидорнинг шифобахшлиги унда ” пурин” моддаси мавжудлиги ва у кам калориялигидадир. Ортиқча вазнли кишиларга, буйрак касаллиги билан оғриганларга ҳамда баданда ортиқча туз йиғилган кишиларга помидор тановул қилиш тавсия этилади.
- Помидор ўзининг бой таркиби туфайли юрак қон томир касалликларининг олдини олади, яъни помидор таркибида “ликопин” деб номланган антиоксидант бор. У юрак ва қон томирларни ҳимоя қилади.
- Помидор истеъмол қилиш қанд касаллиги билан оғриган, ёғ босиб семириш ва модда алмашинувида муаммоси бор кишиларга ҳам фойдали.
- Помидор таркибида мувозанатли овқатланиш учун мос бўлган фойдали витаминлар, микро- ва макроэлементлар мавжуд. Кунига 150-200 грамм помидор истеъмол қилиш етарли бўлади.
- Мутахассислар помидорни табиий пишиб етиладиган мавсумдагиси кўпроқ витамин ва фойдали моддаларга бой бўишини таъкидлашади. Чунки табиий ёруғлик, иссиқлик ва намликда ушбу маҳсулотда фойдали озуқа моддалари тўпланади.
Биласизми?ПОМИДОР- италян тилида pomudoro, porno d’oro — “олтин олма” деган маънини англатар экан. У Жаҳондаги деярли барча мамлакатларда экилади.