You are currently viewing Бодринг – серсув ва фойдали сабзавот

Бодринг иштаҳани очади, ёғлар ва оқсиллар сўрилишида ёрдам беради. зарурий неъматлардан бири ҳисобланади.

 У таом ҳазм қилишда, айниқса, оқсилли таомлар ҳазмини яхшилашда нафи кўп. Гўштли таомларнинг бодрингли салатлар билан бирга дастурхонга тортилиши сабаби ҳам шунда.

 Буни биласизми? Бодрингнинг ватани шимоли – шарқий Ҳиндистондир. Инсонлар уни истеъмол қилина бошланганига олти минг йилдан ошди.

Бодрингнинг 95 – 98 фоизи сувдан иборат. Сув бўлганда ҳам оддий сув эмас, табиат томонидан “дистилланган, тирик сув” десак муболаға бўлмайди. Бодрингда кўп миқдорда карбон сувлар мавжуд, шу сабаб чанқоқни қондиради ва ундаги бириктирувчи тўқималар ва органик кислоталар организмни зарарли токсин ва шлаклардан тозалайди, бўғимлардаги тузларни ҳайдайди.

 Эътиборли жиҳати шуки, тарвуз ва қовун пишганида ширин, бодринг эса, ҳали тўлиқ пишмагани қадрли ва мазали. Чунки, бодрингнинг каттасида фойдали моддалар озроқ, кичигида эса кўпроқ бўлади.Аммо пишиб ўтиб кетган бодринг ҳам шифо ўрнида тавсия этилади. Пишган бодринг ва унинг палаклари қайнатмаси жигар хасталиклари ва сариқ касаллигида яхши наф келтиради.

 Бодринг таркибида карбон сувлари, оқсил, темир, фосфор, магний, кальций, кремний, хлор, натрий, никель, алюминий, мис, рух, кумуш, хром каби маъданлар, каротин,В1, С сингари дармондорилар ва бошқа моддалар мавжуд.

 Бодринг пешоб ҳайдовчи табиий воситадир. Унинг шираси танадан сийдик кислотасини ҳайдаб чиқариб, бўғим ва бод хасталикларига даво бўлади. Бодрингнинг сабзи ва қизилча билан аралашмаси ўт пуфаги, жигар, буйрак ва бошқа аъзоларни зарарли иллатлардан тозалайди. Бодрингнинг мағзи ва пўсти юмшоқ клетчатка ҳисобланади ва у ичакларни яхши тозалайди.

 Бодринг таркибидаги пектинлар ошқозон – ичак фаолиятини яхшилайди ва холестеринни танадан ҳайдаб чиқаради. Бодрингда калий, кремний каби моддалар бўлиб, тери, соч, тишни соғлом сақлаш ва касалланиши олдини олишда аҳамиятли.Унда енгил ҳазм қилинадиган йод мавжуд. Бодринг кўп истеъмол қилинса, одам қалқонсимон без касалликларига чалинмайди. Айниқса, сурункали қабзиятда кони фойда.

 Бир дона ўртача катталикдаги бодрингда организмнинг дармондориларга бўлган кунлик эҳтиёжнинг 9 фоизи мавжуд. Бодринг калорияcи кам. Аммо уни еган киши ўзини тўқ одамдек ҳис қилади.