You are currently viewing Овқатланиш бўйича фойдали тавсиялар
Овқатланиш бўйича фойдали тавсиялар

Организм учун муҳим озуқа маҳсулотлари 6 та гуруҳга бўлинади. Булар: углевод, оқсил, ёғ, витаминлар, минерал элементлар ва сув. Тўғри овқатланиш – ушбу маҳсулотларни мос ва етарли миқдорда қабул қилиш демакдир. Овқатланиш ҳам одамнинг ирсияти, ёши, жинси, жисмоний юкламаси, йилнинг иқлими ва фаслига боғлиқ бўлади.

Барча турдаги овқат маҳсулотлари маълум миқдорда озуқавий қийматга эга. Фақат уларни истеъмол қилишда зарур қоидаларга амал қилиш керак, холос.   Таомномага кўпроқ витаминларга бой овқатлар қўшинг. Таомни ҳар куни куннинг маълум бир қисмида ва маълум бир вақтда истеъмол қилиш лозим. Чунки ошқозон шунга кўникади ва шу вақтга келиб шира ажратишни кўпайтиради. Тез-тез ва кам порцияларда овқатланишга ҳаракат қилиш керак. Кечки овқат ётишдан камида 3-4 соат олдин бўлиши зарур.

Камроқ туз истеъмол қилинг. Консерваланган, музлатилган ёки қайта ишланган таомларни истеъмол қилманг. Тавсия этилган туз миқдори кунига 5 граммдан кам бўлсин. Шундан ошмаслиги учун таркибида оз миқдордаги ёки тузсиз маҳсулотларга эътибор беринг.

Таомни яхшилаб чайнаб ютинг. Овқат оғиз бўшлиғида қанча кўп турса ва чайналса, ошқозонда шира шунча кўп ажралиб чиқади ва овқат ҳазм қилиш жараёни шунча осон кечади.   

Ёғлар, шакар, газланган ичимликлар, хамир маҳсулотлари, чипслар, майонез ва ҳар қандай қайта ишланган гўшт маҳсулотларини истеъмол қилишдан чекланинг.

Таом билан чой ўрнига шарбатлар ёки қайнатилаган сув истеъмол қилиш тавсия этилади, чунки чой таркибидаги танин овқат таркибидаги темир моддасини организмга тўлиқ сўрилишига тўсқинлик қилиш мумкин. Бундан ташқари овқат билан газли яхна ичимликлар истеъмоли ҳам тавсия этилмайди.

Фақат ошхонада овқатланинг! Компьютер олдида, иш жойида  ёки телевизор қаршисида овқатланманг.  Бу сизнинг меъёрда овқатланишингиз учун муҳим.

Ярим тайёр маҳсулотлардан камроқ фойдаланинг. Иложи борича овқатни ўзингиз тайёрланг.

Кўпроқ сув ичинг. Оптимал миқдор кунига 2 литрни ташкил этади.

Кофеинни истеъмол қилишни камайтиринг. Иложи бўлса, уни бутунлай истеъмолдан чиқариб ташланг. Қаҳвадан воз кечиш вазн борасидаги ташвишланишни камайтиради.

Спиртли ичимликлардан воз кечинг. Алкогол тўғридан-тўғри иммунитетимиз душмани саналади.

САЛОМАТЛИКНИНГ  ОЛТИН КОИДАЛАРИГА  АМАЛ ҚИЛИБ  ЯШАШНИ ЎРГАНГАН ИНСОН ЎЗИДАГИ ХАСТАЛИКЛАРНИ ЕНГИБ ЎТАДИ  ВА КАСАЛЛИКЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШИ МУМКИН!

Доимо саломат бўлиб, кўтаринки кайфиятда юришни истайсизми? Унда қуйидаги тавсияларимиз билан танишинг.

1. Ҳар куни 30 дақиқа давомида фаол жисмоний ҳаракат билан шуғулланинг.

2. Кун давомида камида  2  литр – (8 стакан) сув ичинг.

3. Кунига  камида  400 гр мева  ва  сабзвотлар стеъмол қилинг.

4. Кўпроқ табиий маҳсулотларни тановул қилинг.

5. Ўз — ўзингизни таҳлил қилиш учун вақт ажратинг

7. Кун давомида 8 соат ухланг.

8. Кун давомида камида 10 дақиқа сокинликда ўтириш учун вақт ажратинг.

9. Кўпроқ китоб ўқинг.

10. Пиёда кўп сайр қилинг ва табассумни канда қилманг.

11. Вақтдан унумли фойдаланинг. Бу учун сизда барча нарса етарли.

14. Энергиянгизни фойдасиз ишларга бекорга сарф қилманг

15. Яхши ва ёмон вазиятлар вақти келиб ўзгариб туради.

16 Эсингизда бўлсин: стресс кўпгина касалликлар сабабчиси саналади.

17. Инсонлар билан илиқ муносабатда бўлишга одатланинг.

18. Ҳаёт қисқа, лекин ундан  завқ олиш.  Соғлом  ва  мазмунли умр кўриш  учун вақт етарли эканини унутманг.