You are currently viewing Ўрик – юракни бақувват қилади!

Қадим замонлардан буён халқ табобати амалиётида ўрик меваси ва унинг мағзи юрак, хафақон, камқонлик, дармонсизликда шифобахш неъмат ҳисобланган. Хитой тиббиётида ўрик ҳароратни туширувчи, балғам кўчирувчи, овқат хазм қилишни яхшиловчи ва енгил сурги сифатида ишлатилади.

 Бу ажойиб, иштаҳа очувчи мева организмнинг турли хасталикларга қарши курашиш қобилиятини оширади ва организмнинг ҳаётий муҳим фаолиятларини қайта тиклайди.

 Ўзбекистондаги ўрикзорларнинг асосий қисми Фарғона водийси ва Зарафшон воҳасида жойлашган, Ўрта Осиёда Ўрикнинг 500 дан ортиқ навлари ва клонлари учрайди. Ўзбекистонда Ўрикнинг Аҳрорий, Субҳоний, Гулунги луччак, Мирсанжали, Кўрсодиқ, Хурмои, Исфарак, Жавпазак, Оқ ўрик, Навоий, Шалах, Руҳи Жуванон, Моҳтоби ва бошқалар кўплаб навлари экилади.

 Ўрик мевалари таркибида деярли барча дармондорилар мавжуд. Агар киши бир кунда 100 грамм ўрик истеъмол қилса, организмнинг витаминларга бўлган бир кеча-кундузлик эҳтиёжини қондиради. Шунча миқдорда истеъмол этилган ўрик 250 грамм мол жигари каби қон таркиб топишига ёрдам беради.

 Ўрик таркибида А, В, В1,С, Е витаминлари, бета-каротин, шунингдек асаб ва юрак қон томир тизими учун зарур бўлган – магний, фосфор, йод, темир ва калий моддалари мавжуд бўлиб, қон айланиш тизимини ҳам яхшилайди

Ўрик таркибида:

  •  4—16% қанд, Ўрик таркибининг 10,5 фоизини ташкил этувчи шакар унга ўзига хос майин таъм беради.
  • 0,6— 1,2% инулин, олма, лимон кислоталари
  •  28—31% қуруқ модда, С, РР витамини,
  • 0,38—1,27% пектин, крахмал Крахмал ва пектин организмдан ортиқча холестерин ва заҳарли моддаларни чиқарувчи хусусиятга эга..
  • 10 мг гача каротин,
  • данаги мағзи ширин (айрим навлариники аччиқ), таркибида 29—58% ёғ бор.

 Олимларнинг таъкидлашларича, ўрик меваси барча табиат мевалари ичида витамин В15 ни сақлайдиган ягона манба ҳисобланади. Бу витамин сариқ касали, жигар циррози, турли хил заҳарланишларни, юрак қон-томири касалликларини, атеросклерозни, модда алмашинуви, меъда-ичак йўли касалликларини даволашда ва кекса ёшдаги кишиларнинг тез қаримаслигини рағбатлантирувчи восита сифатида фойдаланилади.

 Ўрик таркибида шунингдек, калий, натрий, магний, фосфор, олтингугурт, кальций, мис, рух, марганец, кобальт, фтор ва йод моддалари мавжуд бўлиб, улар инсон организмининг ҳаётий фаолиятида жуда муҳим аҳамиятга эга. Ўрикнинг мағзи эса жавҳарларга бой бўлиб, улар инсон вужудидаги холестеринни чиқариб ташлашда ёрдам беради.

 Ўрикниннг саломатлик учун фойдали хусусиятлари– А провитамини, организмнинг ичида А витаминининг юзага келишига олиб келади. Организмнинг юқумли касалликларга қаршилигини оширади, терининг ташқи ҳолатини яхшилайди.

В витамини, юрак-қон томирлари тизими билан боғлиқ хасталикларни даволашда муҳим шифобахш хусусиятларга эга.

С витамини, организмнинг умумий қаршилигини ошириб, овқат ҳазм қилиш жараёнини яхшилайди. Ушбу витаминнинг етарли даражада бўлиши кўплаб оғир юқумли хасталикларнинг олдини олади.

 Қолаверса, ўрик меваси жуда кўп минерал тузларга эга. Бизга маълумки, минерал тузларнинг одам организмида кам миқдорда бўлиши суякларнинг бузилишига олиб келади. Бундан ташқари, Минерал тузлар кишининг асаб тизими ва моддалар алмашинувининг нормаллашуви учун ҳам муҳим саналади.

 Ўрик меваси гиповитаминоз ёки авитаминозда ва камқонликда яхши ёрдам беради. У, шунингдек, саратон хасталигида ҳам соғлиқни мустаҳкамлайди.

  •  Семиришга қарши ўрик парҳез маҳсулоти сифатида ейилади. Бутун дунё диетологлари ўрик моддалар алмашинуви ва овқат ҳазм қилиш жараёни учун фойдали маҳсулот деган фикрга келган.
  •  Ҳар куни ундан атиги 100 грамм тановвул қилиш орқали мунтазам ич келишига эришиш ва ичаклар дам бўлиши ҳолатидан халос бўлиш мумкин.
  •  Темир моддасига бойлиги туфайли унинг 100 граммини есангиз, 250 грамм жигар истеъмол қилгандек бўласиз.
  •  Миянинг фаоллиги учун магний ва фосфорга бой ушбу мевани истеъмол қилиш тавсия этилади. Унинг таркибидаги магний юқори қон босимини пасайтиришда ҳам қўл келади.
  • Ўрик пектин моддаларга бой бўлиб, у ўз навбатида киши организмидаги заҳарли оғир металл тузларининг чиқиб кетишига ёрдам беради.

 Қон босимини бир маромда ушлаб туришда ҳамда жигар фаолиятини яхшилашда ҳам ўрикнинг фойдали жиҳатлари кўп.

 Тавсиялар:Ўрикни пишиқчилик мавсумида сотиб олиб истеъмол қилинса, у қуёш нурлари остида табиий ҳолда етилган бўлиб, ортиқча химикатлардан холи ҳисобланади.

 1 литр сувга 0,5 кг ўрик солиб, 30 дақиқа соат милдиратиб қайнатилади. Ҳосил бўлган қайнатмани ич қотишда ични юмшатиш учун ярим стакандан кунига уч марта ичилади. Бу қайнатма айниқса, кечаси ичиб ётилса, нафи кўпроқ бўлади.

Ўриклар тезда айниши сабаб, уларни узоқ вақт сақлаб бўлмайди. Уларни совутгичда 2-3 кунгача сақлаш мумкин.

 Ўрик танлашда энг аввало нималарга эътибор қаратиш лозим? Ҳеч қандай кимёвий моддалар қўшилмаган, ширин ўрикни танлашда уни ҳидлаб кўришнинг ўзи кифоя, бунда у жуда хушбўй ис таратиши керак. Ушлаб кўрганда у юмшоқ, лекин таранг бўлиши керак. Aгар улар жуда пишиб кетган бўлса, унда бундай ўрикдан “джем” ёки “повидло” тайёрлаш мумкин.

 Эсда тутинг! Ўрик егандан сўнг, совуқ сув ичиш, мумкин эмас ва ўрикни ҳазми оғир таом устига ейиш жуда ҳам зарарлидир. Наҳорга, оч қоринга ўрик ейиш соғлиқ учун ёмон ҳисобланади. Бу мевани меъёрдан ортиқ давомли равишда ейиш эса, ичакларнинг ички деворини яллиғлантиради. Ўрик таркибида глюкоза кўп бўлиб, қандли диабетга чалинган беморлар шифокор билан маслаҳатлашиб, сўнг эса, уни истеъмол қилишлари керак.Панкреатит ва ошқозон яраси касаллигида эса, 2 -3тадан ортиқ ўрикларни истеъмол қилиш тавсия қилинмайди. Бундан ташқари, ўрик аллергияни ҳам чақириши мумкин, шу сабабли, айниқса, ҳомиладорлар ёш болалар уни эҳтиёткорлик билан истеъмол қилишлари керак.

 Ўрик истеъмол қилиш кишининг умумий аҳволига ижобий таъсир кўрсатади. Юрак-қон томир ва ошқозон-ичак касаллигига чалинган

Аччиқ данакли ўрик мағзидан тайёрланган препарат аччиқ бодом суви ўрнида меъда-ичак оғриқларидан холи қилувчи ва тинчлантирувчи восита сифатида ичилади.