Кунига битта тухум истеъмол қилиш юрак қон-томир касалликлари хавфини камайтиради.
Тухумнинг кундалик рациондан жой олиши – соғлом парҳезнинг бир қисми. Бу тухум фойдали моддаларга бой бўлган озиқ-овқат маҳсулотларидан бири эканлиги билан изоҳланмоқда.
Тухумда оқсил, A, D, B ва B12 витаминлари мавжуд, шу билан бирга лютеин ва зеаксантин кўриш қобилиятини яхшилайди.
Тухумни ҳам ҳар қандай озиқ-овқат маҳсулоти каби меъёридан ортиқ истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ эмас. Унда оқсил кўп, организмда оқсилнинг меъёрдан кўп бўлиши эса буйракларга ортиқча юк бўлади.
Тухум таркибида холестерин бўлишига қарамай, унинг бошқа озиқ-овқат маҳсулотларидаги миқдори қондаги холестерин миқдорига сезиларли таъсир кўрсатар экан. Холестерин миқдорига тухумнинг ўзи эмас, тўйинган ёғлар таъсир кўрсатади, шунинг учун тухумни қандай тайёрлашингиз муҳим аҳамиятга эга.