You are currently viewing Клетчатканинг фойдали хусусиятлари

Клетчатка (дағал озиқ толалар) қайси маҳсулотларда кўп миқдорда?

Нўхот, ловия — 15%;

Ёнғоқлар, бодом, зайтун дарахти меваси -10-15%;

Сули ва арпа — 8–10%;

Гуруч ва буғдой — 8%;

Яшил нўхот, карам, брокколи. сабзи; мевалар — 3–7%

Сабзавотлар — 3–5%.

Клетчатканинг фойдали хусусиятлари:

🔸маҳсулотлардаги озиқ толалар ошқозонга тушганда тўқлик ҳиссини беради;

🔸овқат ҳазм бўлиш жараёнини фаоллаштиради;

🔹ичаклар моторикасини яхшилайди, ич юришини яхшилайди;

🔹 қабзиятни олдини олади;

🔸ичак микрофлорасига ижобий таъсир этади;

🔹иммунитетни яхшилайди;

🔸организмдан ”ёмон” холестерин ва ёт моддалар ҳамда оғир металлар ионларини чиқариб ташлашга ёрдам беради;

🔹ёғлар сўрилишини 30%га камайтиради ва тана вазнини ошишига тўсқинлик қилади.