You are currently viewing Эмизикли аёллар овқатланиши
Эмизикли аёллар овқатланиши

Фарзандлар соғлом ўсиб ривожланиши учун эмизикли аёлнинг овқатланиши ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Эмизикли аёллар  чилла даврида витамин ва минерал тузларга бой овқатларни истеъмол қилиши керак. Чунки ушбу даврда уларга бўлган талаб юқори бўлади. Акс ҳолда организмда моддалар алмашинуви бузилади. Шу сабабли эмизакли аёл творог, пишлоқ, сут, тухум, сабзавот, хўл мевалар истеъмол қилиб туриши ва ҳар куни 1 стакан сут ичиши керак.

Организмда  тузларнинг сингиши сабабли овқат жудаям ёғли бўлмаслиги лозим. Жигар, асал истеъмол қилиш ҳам фойдали. Бир кунда ичиладиган суюқлик миқдори икки литрдан ошмаслиги керак.

Эмизиш даврида истеъмол қилаётган озиқ – овқатлардан қайси бири болангизга зарар келтириши ҳақида ўйлансангиз, қуйидаги светофор қоидасини эслаб колинг:

Қизил ранг – асло мумкин эмас!

  • Бу туркумдаги маҳсулoтлар болага салбий таъсир кўрсатади;
  • спиртли ичимликлар- – алкоголь 100 % га яқин она сути билан болага ўтади;
  • Хом ва консервадаги пиёз, саримсоқ, гармдори, майoнез ва соуслар – сут мазасини аччиқлаштириб, таъмини бузади;
  • Горчица ( хантал), аччиқ қаҳва, аччиқ шоколад, ҳар – хил хидли қўшимчаларга бой бўлган пишлоқ – сут мазасини бузади;
  • Дудланган балик, денгиз маҳсулoтлари, икра – сутни шўр қилади;
  • Хом ва консерваланган балиқ ва креветка – аллергия сабабчиси бўлади.

Сариқ ранг – чегараланган миқдорда истеъмол қилиш мумкин!

  • Бу туркумдаги маҳсулoтнинг зарари бўлмасада, уларни кўп ва эҳтиётсизлик билан истеъмол қилиш мумкин эмас;
  • Қовун, лавлаги, қатиқ, нўхат, ўсимлик ёғи – ушбу маҳсулoтларнинг кўплиги бола қорнида оғриқ ва ич кетишига олиб келиши мумкин;
  • Нок, анор, хурмо, гуруч, нон ва пишириқлар – бола ичини қотириши мумкин;
  • Сигир сути, апельсин, грейпфрут, қорағат (смородина), тухум, қизил икра, балиқ, жўхорили ва буғдойли бўтқалар – аллергик ҳолатларга сабаб бўлиши мумкин.

Яшил ранг – ҳоҳлаганча истеъмол қилиш мумкин!

Бу туркумдаги маҳсулoтларни истеъмол қилиш мумкин ва фойдали.

  • Сабзи, петрушка, укроп – бола кўзига ижобий таъсир кўрсатади;
  • Салат барглари, қорағат (смородина) – иммунитетни оширади;
  • Қовоқ, треска балиғи – бола ривожланиши ва ўсишига ижобий таъсир кўрсатади;
  • Творог, йoгурт – суяк ва тишларни мустаҳкамлайди;
  • Кефир, қатиқ, айрон, сулили бўтқа, гулкарам – ҳазм қилиш тизимини яхшилайди.

Юқори аллергик маҳсулотлар:

  • Тухум оқи – ҳафтада битта тухум есангиз етарли, акс ҳолда болада аллергия қўзғаши мумкин;
  • Гўшт – агар болангизда аллергияга мойиллик бўлса, музлаган гўштдан фойдаланинг. Унда аллергенлар даражаси пастроқ бўлади.