- Айни кунларда бақлажон пишган, уни- қовуриб, пишириб истеъмол қилиш мумкин. Ўзбекистонда бақлажоннинг ўртапишар навлари етиштирилади.
- Бақлажон, таркибида кальций, темир, фосфор тузлари, В,, В2, С, Р витаминлари, ошловчи моддалар, қанд (2,7 — 4%), оқсил (0,6 — 1,4%) ва б. бор.
- Камқонлик, атеросклероз, қандли диабет, ич қотиши, моддалар алмашинуви бузилиши, уйқусизлик ва доимий стресслардан азият чекаётганлар ҳар куни ҳеч бўлмаганда 100 гр бақлажон истеъмол қилиб турсалар фойда беради.
- Бақлажонни доимий тарзда истеъмол қилинса, юрак-қон томир касалликларининг олдини олган бўласиз, юрак мушаклари мустаҳкамланади, қондаги xолестерин миқдори камаяди, остеопороз ва остеоxондрозга қарши курашувчанлик пайдо бўлади, организм тиқинлардан тозаланади, сув балансини бир маромда ушлаб туради
- Мутахассислар бақлажоннинг сиёҳранг, ялтироқ пўсти инсон организми учун жуда фойдали эканлиги аллақачон аниқланган. Чунки, унинг таркибида, асаб толаларини асровчи ва саратонга қарши курашувчи ҳамда унинг олдини олувчи кучли антиоксидант-назунин моддаси мавжуд. Фақатгина уни меъёридан ортиқ истеъмол қилмаслик керак.
- Парҳез сақловчилар учун: 100 грамм бақлажон атиги 23 килокаларория билан кифояланганини ҳисобга олсак, уни бемалол парҳезбоп таом сифатида қабул қилиш мумкин. Лекин Албатта, қайнатилган ёки димланганини истеъмол қилган яхши Қовурилганини эмас, чунки бақлажон қовурилганда кўп ёғни ўзига шимиб олади
Кимларга бақлажон мумкин эмас!
- Агар қуйидаги касалликлар бор бўлса, бақлажонни овқатланиш рационига қўшмаслик лозим: сурункали гастрит ва кучли ошқозон яраси , ошқозон ости бези яллиғланиши, инсульт, аллергия, буйракнинг сурункали оғриши.
Билиб қўйган яхши!
- Пишиб кетган бақлажонни янгисидан фарқлаш жуда осон, уни кесиб кўринг, уруғи ҳаддан зиёд кўп бўлса, ишлатмаганингиз маъқул Бундай бақлажонда заҳарли соланин моддаси йиғилади, бу модда кучли диарея, қусиш, томир тортишишини келтириб чиқариши мумкин .
- Бақлажонни қандай усулда пиширмоқчи бўлсангиз ҳам ярим соат тузли сувда турса ҳам хавфсиз ҳам фойдали бўлади