“Витамин”лар бу – “ҳаёт бахш этувчи” демакдир
Витамин С манбаи – Яшил яроқли сабзавотлар, цитрус мевалар, киви, қовун, оқбош ва брюсселъ карами, олма, булғор қалампири, помидор, қорағат (қора смородина), хурмо, зайтун, ўрик ва шафтоли.
Фойдаси: сафрони тозалайди, қон ҳужайралари алмашинувини яхшилайди, шамоллаш ва аллергияга қарши таъсирни оширади, асабийликнинг олдини олади.
Етишмаслиги: тери қуриши, соч тўкилиши, иммунитет пасайиши, арзимаган зарбдан тери кўкариши, милк қонаши, руҳий сиқилиш ва асабийлашиш, ланжлик.
Витамин В1. Нон маҳсулотлари, дуккаклилар, нўхат, ловия, сули, гречка ёрмаси, буғдой таркибида, сут маҳсулотларида, гўшт, балиқ маҳсулотларида мавжуд.
Фойдаси: танани тетиклаштиради, кайфиятни кўтаирнки бўлишини таъминлайдии, асаб тизимини мустаҳкамлайди.
Етишмаслиги: иштаҳасизлик, ланжлик, оёқларда увишиш. Оғирроқ жисмоний ишда ҳансираш, юрак уриб кетиши. Асаб тизимининг зарарланиши, терининг сезгирлиги камайиши, фалажликлар, талвасалар юзага келади, озиб кетиш кузатилади.
Витамин В2. Тухум, қора нон, гречка, сули ёрмаси, сут махсулотлари, гўшт махсулотлари, балиқ, товуқ гўшти, карам.
Фойдаси: асаб тизимини мустаҳкамлайди, танага қувват беради,
Етишмаслиги: кўз хиралашиш, камқонлик, тери зарарланиши, оғиз бўшлиғи шиллиқ пардаларининг яллиғланиши.
Витамин В6. Пиво ачитқиси, жигар, гўшт, балиқ, тухум сариғи, сут махсулотлари, ўт – ўсимликлар, дуккаклиларда кўп бўлади.
Фойдаси: Модда алмашинувга ижобий таъсир этади,терининг тозалиги ва таранглигини таъминлайди.
Етишмаслиги: тери яллиғланишига олиб келади, бўйнинг секин ўсишига сабаб бўлади.
Витамин В12. Гўшт маҳсулотлари, товуқ гўшти, мол гўшти, жигар, буйрак, юрак, тухум сариғи, пишлоқ, сут маҳсулотлари;
Фойдаси: қизил қон ва қон ҳосил бўлишини рағбатлантиради, шунинг учун у анемияга (камқонликка) қарши омил ҳисобланади. Иммунитетни кучайтиради, руҳий хотиржамликни таъминлайди.
Етишмаслиги: овқатни яхши хазм бўлмаслиги, қабзият,сурункали чарчаш, асабийлашиш тушкунлик, уйқусизлик, бош оғриғи.
Витамин Р. Қора рябина, смородина, нок, узум, олма, цитрус меваларда, чой, наъматак, исмалоқ, ёнғоқда кўп бўлади.
Фойдаси: Витамин Р – қонда гормонлар (адреналин), фаоллигини бошқаради, томирлар ўтказувчанлигига ижобий таъсир қилади,
Етишмаслиги терига нуқтадек – нуқтадек қон қуйилади.
Витамин Н. Жигар, буйрак, тухум сариғи.
Фойдаси: шамоллашнинг олдини олади, ёғ безлари ишлашини яхшилайди, учуқ, тошма ва ҳуснбузар пайдо бўлишидан асрайди.
Етишмаслиги: руҳий сиқилиш, камқонлик, соч тўкилиши, уйқусизлик, бўғинлардаги оғриқ, иштаҳасизлик, тери қуриши.
Витамин А. Цитрус мевалар, сабзи, помидор шарбати, карам, ўрик, пишлоқ, сариёғ, балиқ мойи, тухум ва жигар.
Фойдаси: ҳужайра тўқималари шаклланиши ва ривожида иштирок этади, модда алмашинувини яхшилайди, тез қаришнинг олдини олади, суяк, суяк тўқималари ва тишлар шаклланишида аҳамияти катта, кўз равшанлигини оширади.
Етишмаслиги: шабкўрлик, тери ва соч қуруқлиги, лаб ёрилиши, уйқусизлик, тез – тез шамоллаш.
Витамин Д. Петрушка, тухум сариғи, икра, балиқ мойи, сут маҳсулотлари, пишлоқ, сариёғ.
Фойдаси: суяк ва суяк тўқималарининг ривожини яхшилайди, тери, тери – таносил, юрак касалликлари хавфини камайтиради, иммунитетни яхшилайди, қон босимини меъёрлаштиради.
Етишмаслиги: уйқусизлик, кўриш қобилятини ёмонлашуви, иштаҳасизлик, томоқ қуриши, кескин озиш.
Витамин Е. Олма уруғи, бодом, ўсимлик (кунгабоқар, зайтун, жўхори мойи) нўхат, облепиха (чаканда).
Фойдаси: гармонлар алмашинувида иштирок этади, иммунитетни оширади, мушак бўғимлари фаолиятини мўътадиллаштиради, қон қуюқлашишидан сақлайди.
Етишмаслиги: бўғимларнинг увишиши, таом ҳазмидаги муаммолар пайдо бўлиши
Витамин К. Соя, сули, наъматак, яшил япроқли сабзавотлар, қизил карам, жайдари буғдой ёрмаси.
Фойдаси: суяк ривожланишини фаоллаштиради, суяк хасталикларининг олдини олади, тана тўқималари ривожини таъминлайди.
Етишмаслиги: милк қонаши, суякларнинг мўртлашиши, ошқозон фаолиятининг бузилиши, ич кетиши, ошқозон ости бези касаллиги.
Витаминларда – биологик фаол моддалар бор. Агар улар организмга етарли даражада тушмаса аъзоларнинг касалликларига сабаб бўлиши мумкин.
Шундай экан, ҳар куни таомномангизни витаминлар билан бойитинг!