- Ош тузи – ўртача кристал кўринишига келтирилган тозаланган ва оқартирилган тош тузи.
- Йодланган туз – таркибида йодид ёки йодад калийси мавжуд бўлиб, кун давомида шу туздан 5 грамм истеъмол қилиш организмнинг йодга бўлган эҳтиёжини қоплайди.
- “Экстра” туз – энг кўп талабга эга бўлиб, тош тузини буғлантириш йўли орқали олинади, кейин оқартирилади ва майдаланади.
Хўш, биз нимага туз ишлатамиз? Барча турларидан қатъий назар унинг таркибида натрий бор. Бу унсур организмда мустақил ишлаб чиқарилмаслиги учун биз уни ҳар кун истеъмол қиламиз.

Агар туз истеъмолининг меъёри ошса, юрак қон-томир касалликлари, қон босимининг ошиши, суякларда ўзгариш, яъни остеопороз каби касалликлар хавфи ошиши мумкин.
Таркибида туз миқдори кўп бўлган қуйидаги маҳсулотларни чегаралаш лозим:
- тузламалар;
- ярим тайёр маҳсулотлар;
- дудланган гўшт маҳсулотлари: колбаса, дудланган товуқ ва дудланган балиқ.
Туз–бу овқат эмас, балки овқатга қўшиладиган қўшимча!
- Овқатни тузсиз тайёрланг! Тузни овқатга овқат тайёрлашнинг энг охирида қўшинг;
- Туз ўрнига зираворлар, дориворлар ва кўкатлардан фойдаланинг;
- Туздонни дастурхондан олиб қўйинг;
- Маҳсулотларнинг ўрамидаги маълумотларни ўқинг ва таркибида туз миқдори нисбатан кам бўлган маҳсулотларни танлаб олинг;
- Ярим тайёр маҳсулотлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ эмас, улар таркибида кўп миқдорда туз ва таркибида натрий бўлган бошқа моддалар бор;
- Салатларга туз ўрнига лимон шарбати, салат ёғи, сметана ёки кефир қўшинг;
Эсда тутинг!
Истеъмолдаги тузнинг кунлик миқдори 5 граммдан ошмаслигига риоя қилинг!