Кун давомида киши ҳаво орқали ва мулоқотда қанчадан-қанча микробларга дуч келади. Уларнинг кўп қисми аввало қўлларда бўлади. Шунинг учун қўлни доим совунлаб ювиш лозим.

Қўллар қўйидаги ҳолатларда албатта ювилиши шарт:
- кўчадан уйга киргач;
- овқат тайёрлашдан ва истеъмол қилишдан олдин;
- ҳожатхонадан чиққач;
- уйдаги бошқа юмушларни бажаргандан сўнг.
Буни унутманг! Тоза бўлмаган қўллар юқумли касалликларни келиб чиқишига сабаб бўлади.
Шу сабаб:
- ювилмаган қўллар билан оғиз, бурун кўзга тегмаслик;
- одамлар гавжум жойларда жиҳозлар ва буюмлар юзаларига (сиртларига) тегинмаслик;
- сув ва совундан фойдаланиш имконияти йўқ бўлган шароитда гигиеник нам салфеткалар ва антисептик воситалардан фойдаланиш.
Имкон қадар қўлларни яхшилаб совунлаб ювинг! Бу микробларни йўқотади ва уларнинг тарқалиш хавфини камайтиради.

Қўл ювиш қоидалари:
- енглар шимарилади;
- агар тақинчоқ бўлса, у ечилади;
- қўл совунланади;
- қўллар бир-бирига ишқаланади;
- бармоқлар ораси ва тирноқлар ҳам ишқаланади;
- совун кетгунча чайилади;
- шахсий тоза сочиққа артилади.
Касалликларни енгишнинг бирдан бир чораси унинг олдини олишдир.
Тирноқларни парвариш қилишни ҳам унутманг! Тирноқларни иложи борича калта қилиб олиш ва совунлаб ювиш муҳим, чунки микроблар ва гижжа тухумлари айнан тирноқлар остида бўлади.
Тозаликка риоя қилиш оиладан бошланади.
Уйда болаларга қўл ювишда ёрдам беришимиз, улар қўлларини яхшилаб юваётганига ишонч ҳосил қилишимиз лозим.
Ҳурматли ота-оналар,фарзандларингизни болаликдан қўлни совунлаб ювишга ўргатиб боринг, шароит яратинг ваўзингиз намуна бўлинг!