You are currently viewing Қиш фаслида мевалар истеъмолини канда қилманг
Қиш фаслида мевалар истеъмолини канда қилманг

Қиш фаслида мевалар истеъмолини канда қилманг

  • Узум — юрак фаолияти учун фойдали. Таркибидаги А ва Е витаминлари организмни ёшартиради;
  • Олма — ортиқча тана вазнни камайтириш ва организмнинг инфекцияларга қарши курашувчанлигини таъминлайди;
  • Нок- юрак фаолиятини яхши ишлашини таъминлайди, қон томирлари ўтказувчанлигини, ичаклар фаолиятини яхшилайди;
  • Хурмо – камқонликнинг олдини олиш ва қон сифатини яхшилашга ёрдам беради. Хурмо йодга бой бўлганлиги учун қалқансимон без касалликларининг олдини олади;
  • Анор- қонни  тозалайди ва меъда фаолиятини мустаҳкамлайди;
  • Беҳи – меъда фаолиятини яхшилайди. Иштаҳасизликда, кўнгил айниши, қайт қилишни олдини олишда истеъмол килиш фойдали;
  • Апельсин – танани тетиклаштиради ва терини майинлаштиради;
  • Мандарин – организмдан токсинларни чиқаради, иммунитетни мустаҳкамлайди, юрак қон- томир, асаб тизимини яхшилайди ва  кайфиятни кўтаради;
  • Лимон – таркибидаги витамин С ва калий саратон ҳужайраларининг ўсишини олдини олади. Қондаги холестерин миқдорини камайтириб иммунитетни оширади;
  • Банан — очлик ҳиссини бартараф этади ва ошқозон касалликларида фойдали.