Бедана тухуми одам учун зарур бўлган, экологик тоза ва биологик жиҳатдан тўйимли маҳсулот ҳисобланади. Ўзи миттигина бўлишига қарамай, минг бир дардга даво бўлган бедана тухумининг фойдали хусусиятлари тўғрисида ҳам билиб қўйган яхши.
Уч дона бедана тухумининг ҳажми битта товуқ тухумига тенг келади. Шунга қарамай, бедана тухуми фойдалилик жиҳатидан товуқ тухумига нисбатан бир неча баробар юқори.
Товуқ тухумига қараганда, бедана тухуми таркибида калий 5, темир 4, В1 ва В2 витаминлари эса 2,5 баробар кўп. Тухумда оқсил моддаси 65 фоизни ташкил қилади. Бундан ташқари, бедана тухумида А витамини, никотин кислотаси, фосфор, мис, лизоцим, кальций, кумуш ва бошқа аминокислоталар ҳам бор.
Бедана тухуми таркибида А, В1, В2, РР (никотин кислотаси), турли микроэлементлар (кальций, калий, фосфор, темир, мис) ва жуда керакли аминокислоталар мавжуд. Ундаги витаминлардан В1 ва В2 витаминлари асаб тизимига ижобий таъсир кўрсатса, А витамини иммунитетни мустаҳкамлайди ва ўткир респиратор касалликларга чалинувчанликка қаршилик қилади, никотин кислотаси қон айланишини яхшилайди ва моддалар алмашинуви жараёнида фаол иштирок этади.
Бедана тухумининг саломатликка фойдали жиҳатлари:
- танадаги ортиқча тузларни чиқаради;
- организмда гемоглобин миқдорини кўтаради
- иммунитетни оширади;
- юрак-қон томир тизимини мустаҳкамлайди.
- мияда қон-томир касалликларини олдини олади,
- юрак хасталигида шифо бўлади.
- жигар, ошқозон, буйрак, бронхиал астма хасталигида фойдали егулик.
Бедана тухуми таркибидаги D витамини суяк емирилиши ва остеопароз хавфини бартараф этади.
Атиги 10-12 грамм келадиган бедана тухуми тўйимлилиги, бой биологик таркиби билан фарқланади.
Кундалик тоамномангизга бедана тухумини ҳам киритсангиз, унинг саломаликка фойдали жиҳатларидан баҳраманд бўласиз!