1. Кун давомида 5-6 маротаба тақсимлаб овқатланинг. Овқатланишлар ораси 3,0-3,5 соатни ташкил этиши лозим. Байрамдан сўнг оч қолиш умуман тавсия этилмайди. Агар очлик ўтказилса, организмда модда алмашинув тезда секинлашади ва тана ортиқча ёғларни сарфламайди, аксинча ёғлар тўпланади.
2. «Паретто 80/20» қоидасини эсланг.Ушбу қоидага мувофиқ таомнома 80% “яхши” углеводлардан, фақат 20% гина “ёмон” углеводлардан иборат бўлиши керак. Яхши углеводларга бўтқалар, кепакли нон, ёрмалар киради. Ёмон углеводларга- ширинликлар, ун маҳсулотлари, ширин мевалар киради. Эрталаб хоҳлаган мевадан, қуруқ мевалардан ёки 2-3 бўлак аччиқ шоколад ейиш мумкин.
3. Таомномага албатта сабзавотлар ва кўпроқ кўкатларни киритиш лозим.Сабзавотларда озиқ толалар, яъни клетчатка бор бўлиб, улар ҳазмни яхшилайди, таомларнинг осон сингиши ва ичаклар ҳаракатини аъло даражада таъминлайди.
4. Тушлик ва кечки овқатга ёғсиз гўшт, творог, тухум, қўзиқоринлардан фойдаланинг. Бу маҳсулотларда ҳайвон оқсиллари кўп бўлиб, уларнинг яхши ҳазм бўлиши учун клетчаткага бой маҳсулотлар билан истеъмол қилиш керак бўлади. Ўсимлик ёғлари – зайтун, писта, зиғир ёғларидан фойдаланинг ҳамда ёнғоқ ва пишлоқлардан енг. Бу ёғларнинг барчаси айниқса, аёллар соғлиги ва гўзаллиги учун зурур.
5. Кун давомида 2−3 литр тоза сув ичинг. Сувга озгина лимон шарбати қўшиш тавсия этилади, унда витамин С кўп миқдорда бўлиб, иммунитет учун жуда зарур.
6. Байрамдан сўнг соғлом турмуш тарзига амал қилиш керак – кўпроқ ҳаракатда бўлиш, ортиқча вазндан халос бўлиш учун эса спорт билан шуғулланиш керак.