You are currently viewing Саломатликни асраш оиладан бошланади
Саломатликни асраш оиладан бошланади

Фарзандлар саломатлигини асрашда оналарнинг ўрни.

Фарзандларнинг саломатлигини мустаҳкамлашда ота-оналарнинг, айниқса, оналарнинг тиббий саводхонлиги, тиббий маданияти жуда муҳим.

 Оилада соғлом турмуш тарзини шакллантиришда – оила аъзолари саломатлигини таъминлашда оналардан кўпроқ масъулиятни талаб этилади. Фарзандлар соғлом ўсиб – улғайса, уларнинг бахтли бўлиши, насл-насаб яхшиланиб бориши учун замин яратилади. Қайси бир она бу ишни тўғри ва ўз вақтида ташкил қилса, фарзандлар олдидаги бурчини ҳам яхши ўтаган бўлади.

Оилада фарзандларимизнинг саломатлигини асрашда асосий эътиборни қуйидагиларга қаратмоқ керак:

1. Кун тартибини оқилона ташкил этиш. Тартибли кун тартиби- бутун коинот ва табиат харакатининг талаби. Шунинг учун оила хаёти ҳам маълум бир тартибга бўйсундирилса, оила аъзолари, фарзандларнинг саломатлиги ҳам яхши бўлади. Масалан, хар куни кечки уйқуга ётиш, эрталаб уйқудан туриш, табитга ҳос турмуш тарзининг энг оддий кўриниши. Лекин бу тартибнинг бузилиши болалар организмида жиддий ўзгаришларга, хусусан, асаблар тизимининг чарчашига ва руҳий толиқишларга сабаб бўлади. Руҳий толиқиш эса, ўз навбатида бир-мунча касалликларнинг юзага келишига олиб келади.

2. Оналар фарзандларида озодалик ва орасталик, ўз хоналарида саранжом-саришлатик кўникмаларини шакллантиришлари керак бўлади. Агарда бу яхши одатлар болаликдан ўргатилса, ёшларнинг кейинги, оилавий ҳаётида барчаси асқотади. Ўғил болалар, қиз болаларни кийим кечакларини озода тутишлари, уларни орасталик билан тахлаб қўйишга ўргатиш лозим. Ундан ташқари шахсий гигиена қоидаларини биринчи навбатда оналар ўргатадилар,

  • Ҳар куни кечқурун уйқудан олдин, эрталаб уйқудан сўнг юзни, тишларни тозалаш;
    • Ҳожатдан кейин ва овқатланмасдан олдин қўлни совунлаб ювиш;
    • Ҳафтада камида бир марта чўмилиш, бунда фақат шахсий мочалка ва сочиқлардан фойдаланиш-одатий ҳолга айланиб бориши лозим.

 Қўлни тозалаб, тез-тез ювиб туришдан тортиб, тишларни кунига 2 маротаба ювиш, ҳар овқатлангандан сўнг илиқ сув билан оғизни чайиб туриш кабиларни ўргатиш билан бирга назорат килиб туришлари лозим. Фарзандларни туғилгандан то балоғатга етгунча, ҳоҳ қиз бола бўлсин, ҳоҳ ўғил бола озода-орасталикни одат қилган қизлардан яхши уй бекалари етишиб чиқади, ўғил болалардан эса,– оила хўжалигини тўғри йўлга қўйган яхши оила боши чиқади.

3 Овқатланишни, кундалик таонномани тўғри ташкил этиш Оналар оиладагиларнинг овқатланишида аввало тартибли, меъёрда бўлишига эътибор беришлари лозим. Ундан ташқари, овқат тайёрлашда маҳсулотлар таркибига, сақланишига эътибор қилиш, кун ва ҳафта давомида овқатларнинг турли-туманлигини таъминлаш керак бўлади. Энг муҳими оилада овқатхўрлик, турли ширинликларга учлик анъаналарини эмас, балки. Кундалик овқатда сабзавот ва кўкатларни қўллаш ўринли. Ўсиб келаётган организм учун зарур бўлган сут ва сут маҳсулотлари, оқсилга бой бўлган гўшт, тухум, мош, ловия кабилардан фарзандларимиз ҳар куни еб туришлари керак Соғ-саломат бўлишлари ва иммунитетларини мустаҳкамлаш учун оналар турли салатлар, сабзавотлар, мевалар, шарбатлар билан овқатланиш анъаналарини шакллантириш зарур.Бундай шароитда ўсиб-вояга етган фарзандлар ҳам ўз мустақил турмушларида соғлом овқатланиш анъаналарини давом эттирадилар.

4 Ҳаракат, танани чиниқтирувчи машгулотларни оила аъзолари турмушига кўпрок киритиш. Жисмоний фаоллик ҳамда харакатли турмуш саломатликни мустаҳкамловчи тадбирлар ҳисобланади. Оналар бу ҳақда жиддий ўйлаб кўришлари, оилавий ҳаётнинг биринчи кунлариданоқ эр-хотин фарзандлари билан спорт кийимларини кийиб, кўчага чиқиб, очиқ ҳавода соғломлаштирувчи машғулотлар билан шуғулланишни одат қилишлари керак. Бу ерда аёлларимизнинг ташаббускорлигини, шубхасиз, турмуш ўртоғи ҳам қўллайди. Эсингизда бўлсин, организмининг чиниқиш даражаси фарзандларнинг саломатлиги мустаҳкам бўлишини белгилайди.

5. Фарзандларда муносабатларга лаёқатлилик одатларини шакллантириш.Чунки катта ҳаётга тайёргарлик – муомала маданияти, ўзини тутиш, қаерда ва қай тартибда юриш-туриш, феъл-атвор…. буларнинг барчаси оилада шаклланади. Буларнинг фарзандлар саломалигига қандай таъсири бўлиши мумкин? деган савол туғилади. Мактаб, коллеж, олийгоҳда ўқиб юрганида тенгдоўлари ва бошқалар билан тил топишиш, муносабатларда яхши кайфият пайдо бўлишига олиб келади, Агар аксинча, бўлганда асабийлик саломатликка ҳам таъсир этади. Шу сабаб оналар фарзандлари билан дўстона муносабатда бўлиб, кун давомидаги воқеа-ҳодисалардан бохабар бўлиб туришлари керак бўлади. Бундай тарбияни олган ёшлар ҳам ўз саломатлигини ўйлайдиган ва салбий таъсирларга мулоҳаза билан ёндашадиган бўладилар.

Бунинг учун хар бир киши ўз соғлиғини сақловчи ҳамда мустаҳкамловчи омилларни билиши ва уларни кундалик турмушларида қўллашлари керак.

 Азиз оналар фарзандларингиз соғлом бўлишларини истасангиз юқорида келтирилган тавсиялар қаторида саломатлик ҳакидаги китобларни сотиб олиб, вақт топиб уларга ўқиб беринг! Соғлом турмуш тарзи ҳакидаги кўрсатув ҳамда эшиттиришларга болаларингиз эътиборини қаратинг. лозим. Бу соҳада тажриба хамда малакага эга кишилардан, спортчилардан ибрат олишга унданг. Бу фойдали турмуш ўртоғингиз ҳам фарзандларингиз ҳам фойдали кўникмаларга эга бўладилар.

 Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади”. Бунда эса, оналар, аёлларнинг ўрни катта.

 Ўзбекистоннинг замонавий аёли — таълим олиб, касб эгаллаётган, хизмат даражаси пиллапояларидан кўтарилиб, мамлакат ва жамият ҳаётида бевосита иштирок этаётган ижтимоий фаол шахс. Ўзбекистонда яшаётган аёлларнинг мутлақ кўпчилиги ўзларини бахтли, деб ҳисоблашади.

 Мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик, яқинларининг саломатлиги, бахт-саодати хотин-қизларнинг эртанги кунга ишончини ошириб, кайфиятига ижобий таъсир кўрсатаётган асосий омиллардандир.  Аёлни эъзозлаш, унга эҳтиром кўрсатиш ўзбек халқига хос олижаноб хусусиятлардан биридир. Маълумки, миллатнинг ўзига хос маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда, шубҳасиз, оиланинг, оилада эса аёлнинг ўрни ва таъсири беқиёсдир. Чунки инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илк ҳаётий тушунча ва тасаввурлари биринчи галда оила бағрида ва она тарбияси билан шаклланади.