Мунтазам пиёда юришнинг фойдаси:
- кайфият кўтарилади ва организмнинг умумий ҳолати яхшиланади;
- қон босими меъёрлашади;
- қонда холестерин миқдори мўътадиллашиб, атеросклероз ривожланиш хавфи камаяди;
- инфаркт ва инсультнинг олди олинади;
- барча аъзо ва тўқималарда қон айланиши фаоллашади;
- қон таркибида организм учун зарур бўлган кислород, озуқа моддалар миқдори кўпаяди;
- организмнинг касалликларга чидамлилиги ошади.