Иммунитетни мустаҳкамлаш учун:
- Овқатлар хилма-хил бўлсин! Чунки айнан битта маҳсулотда организм учун зарур бўлган асосий озиқ моддалар- оқсил, ёғ, углевод, витамин ва минераллар мавжуд эмас.
- Витаминларга бой мева ва сабзавотлар ҳамда кўкатларни ҳар куни енг. Чунки организмда моддалар алмашинуви меъёрда бўлиши учун витамин ва минераллар керак.
- Танани чиниқтиринг, сув муолажаси, эрталабки қуёш нурларида бир муддат бўлинг, тоза ҳавода кечки сайрни канда қилманг
- Фаол ҳаёт тарзида яшанг! эрталабки бадантарбия ва кун давомидажисмоний машқларни бажариш ҳамда спортнинг бирон тури билан шуғулланинг
- Меъёрий уйқу- соғлом ҳаёт учунуйқу 8 соатдан кам бўлмаслиги керак
- Стрессларга ён берманг! Вазмин ва мулоҳазали бўлинг, ҳаётдан завқланиб яшанг!