Меҳр-оқибат, саховат ва бағрикенглик фазилатлари янада юксаладиган муборак Рамазон ҳайити барчамиз учун алоҳида аҳамият касб этади. Ушбу қутлуғ айём муносабати билан сизларни чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Бугунги кунда юртимизда инсон қадрини улуғлаш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини қарор топтириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, тиббиёт соҳасида олиб борилаётган замонавий ўзгаришлар — аҳолига сифатли ва самарали тиббий хизмат кўрсатиш, профилактика тизимини ривожлантириш ҳамда малакали мутахассислар тайёрлаш йўналишидаги ишлар ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Бу эса жамиятимиз фаровонлиги ва келажаги учун муҳим омилдир.
Айниқса, Янги Ўзбекистон шароитида инсон саломатлиги, соғлом турмуш тарзи ва маънавий муҳитни мустаҳкамлаш масалалари тобора устувор аҳамият касб этмоқда. Бу борада мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хусусан, Президентимиз — Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилаётган ташаббуслар жамиятимиз тараққиётида муҳим ўрин тутмоқда.
Аллоҳ таолонинг раҳмати ёғилиб турган ушбу муборак кунларда сиз азизларга мустаҳкам соғлик, хонадонларингизга файзу барака ва фаровонлик тилайман. Рамазон ойида тутган рўзаларимиз ва қилган барча эзгу амалларимиз қабул бўлсин!
Рамазон ҳайити муборак бўлсин!
Ҳурмат билан, Амрилло Шодиевич Иноятов Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти директори, профессор
