Давлат бошқарувини рақамли трансформация қилиш ва самарадорлигини оширишга қаратилган ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши, 28.11.2025 йилдаги Ф-68-сон
Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти “Бюрократияни бартараф этиш – 2030” дастури доирасида учрашув ўтказилди
Жорий йилнинг 18-июн куни Саломатлик ва стратегик ривожланиш институтида Президент Администрацияси қошидаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлигининг “Бюрократияни бартараф этиш – 2030” дастури доирасида учрашув ташкил этилди.
Учрашувда соғлиқни сақлаш тизимида бюрократик тўсиқларни камайтириш, фуқаролар учун хизматлардан фойдаланиш жараёнларини соддалаштириш, ортиқча маъмурий тартиб-таомилларни қисқартириш ҳамда рақамли ечимларни кенг жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбир давомида марказ фаолияти доирасидаги мавжуд жараёнлар таҳлил қилиниб, хизматлар кўрсатишда ортиқча вақт ва ресурс талаб қилаётган амалиётларни оптималлаштириш, идоралараро ҳамкорликни кучайтириш ҳамда аҳолига қулай ва тезкор хизмат кўрсатиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Шунингдек, учрашув давомида “Бюрократияни бартараф этиш – 2030” дастури доирасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, byurokratiyasiz2030.uz (https://zb.duasr.uz/) платформаси ҳамда “Зеро Буреауcраcй Радар” тизимининг имкониятлари ва улардан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, соғлиқни сақлаш соҳасида замонавий бошқарув ёндашувларини жорий этиш, хизматлар сифатини ошириш ва бюрократик тўсиқларни камайтиришга қаратилган таклифлар юзасидан фикр алмашилди.
