ФАО соғлом овқатланиш ва озиқ-овқат тизимлари йўналишида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

ФАО соғлом овқатланиш ва озиқ-овқат тизимлари йўналишида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) вакиллари, жумладан Марй Кеннй ва Симона Гие (ФАОнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий офиси, Будапешт) ҳамда Соғлиқни сақлаш ва стратегик ривожланиш институти директори Амрилло Шодиевич Иноятов иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда ФАОнинг “Озиқ-овқат тизимлари нуқтаи назаридан нотўғри овқатланишни бартараф этиш бўйича кўптармоқли сиёсий тавсиялар” лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, озиқ-овқат тизимларига асосланган овқатланиш бўйича қўлланмаларни (ФСБДГс) ишлаб чиқиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

🤝 Томонлар, шунингдек, 2030-йилгача соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва касалликларнинг олдини олиш стратегиясини ишлаб чиқиш доирасидаги ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқдилар.

📌 Мазкур учрашув озиқ-овқат тизимлари орқали аҳолининг овқатланиш ҳолатини яхшилашда кўптармоқли ёндашув муҳимлигини яна бир бор кўрсатди.