Ўқилди: 11
29-октябрь – Бутунжаҳон инсултга қарши курашиш куни
Инсулт — кутилмаганда келадиган, аммо олдини олиш мумкин бўлган хасталик!
Ҳар йили дунё бўйлаб миллионлаб инсонлар инсултга дуч келади. Энг муҳими, инсултнинг олдини олиш ва унинг илк белгиларини ўз вақтида пайқаш орқали инсон ҳаётини ва саломатлигини сақлаб қолиш мумкин.
🚨 Инсултнинг илк белгиларини қандай таниш мумкин? (FAST қоидаси)
Агар яқинингизда ёки атрофингиздаги инсонда қуйидаги белгилардан бири кузатилса, зудлик билан тез ёрдам чақиринг:
- 😐 Юз (Face): Юз мушаклари асимметрияси — табассум қилганда юзнинг бир томони оғб кетиши.
- 💪 Қўл (Arms): Иккала қўлни юқорига кўтарганда, бир қўлнинг ҳолсизланиши ёки пастга тушиб кетиши.
- 🗣 Нутқ (Speech): Нутқнинг бузилиши — гапиришнинг қийинлашиши ёки гапни тушунмаслик.
- ⏰ Вақт (Time): Вақт — энг муҳим омил! Белгилар пайқалиши билан 103 хизматига мурожаат қилинг. Зудлик билан кўрсатилган тиббий ёрдам (дастлабки 3–4,5 соат) асоратларни кескин камайтиради.
🛡 Инсултнинг олдини олиш учун 5 та муҳим қадам:
- Қон босимини назорат қилинг — юқори қон босими инсултнинг асосий сабабчисидир.
- Соғлом овқатланинг — туз, шакар ва тўйинган ёғларни камайтириб, кўпроқ сабзавот, мева ва донли маҳсулотларни истеъмол қилинг.
- Жисмоний фаол бўлинг — кунига камида 30 дақиқа пиёда юриш юрак ва қон томирлар саломатлигини мустаҳкамлайди.
- Зарарли одатлардан воз кечинг — тамаки чекиш ва спиртли ичимликлардан воз кечиш хавфни бир неча бараварга камайтиради.
- Мунтазам тиббий кўрикдан ўтинг — қондаги шакар ва холестерин миқдорини текшириб туринг.







