Ўзбекистон юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш бўйича Япония мутахассислари билан ҳамкорлигини мустаҳкамламоқда

Япониянинг “Интернатионал Течно Cентер Cо., Лтд.” компаниясининг бош директори Казунори Иижма,  Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг (ЖИCА) мутахассислари Нодирабегим Муратова ва Шерзод Курбонов ҳамда  Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти директори Амрилло Иноятов ва директор ўринбосари Нодира Алиханова иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
 
⌛ Учрашувда юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш лойиҳа натижасида эришилган ютуқлар ва икки томонлама ҳамкорликни истиқболли лойиҳалари бўйича муҳокамалар қилинди. Хусусан,  Япониянинг мактаб ўқувчиларида соғлом овқатланиш кўникмалари ва одатларини ривожлантиришга қаратилган “Шокуику — тўғри овқатланишни ўрганамиз” дастурига алоҳида эътибор қаратилди.
 
🎙Томонлар, шунингдек, 2030-йилгача соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва касалликларнинг олдини олиш стратегияси доирасида ҳамкорлик масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.

➡️Мазкур учрашув аҳолининг овқатланиш ҳолатини яхшилашда кўптармоқли ёндашув муҳимлигини яна бир бор кўрсатди.

🚑 Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти матбуот хизмати