0:00 / 0:00
С Муллаева

Мобил телефондан оқилона фойдаланиш бўйича йўриқномани юклаб олинг!

.
.
.

Мобил телефонининг яратилиши техника тараққиётнинг инқилоби десак бўлади. Тўғри, ҳозир техника асри, техника имкониятлари чексиз.Аммо ушбу тараққиётнинг ҳам салбий томонлари  бор.

Ҳозирги кунда  инсонлар чексиз интернет, чексиз телефон имкониятларига ўрганиб қолиб, виртуал оламда ёшлар танишлари билан соатлаб гаплашяптилар, натижада ўз саломатликларига жиддий хавф  туғдираётганларига ҳатто эътибор ҳам бермаяптилар.

      Мобил телефондан чиқаётган нур инсон мия ҳужайраларига жиддий таъсир қилиб, уни турли хавфли касалликларга дучор этади. Аммо бугунги кунда телефон ёшларимиз, ўсмирларимиз ҳаётидаги муҳим бир воситалардан бирига айланган. Кўча-кўйда йигит-қизларнинг қўлидан телефон тушмайди. Баъзан катта ёшли инсонлар ҳам телефонда соатлаб гаплашишади.

      Шунингдек, уяли телефонни ёш болалардан узоқда тутиш керак.Мутахассислар фикрига кўра айниқса, болалар учун хатари кучли. “Россияда ҳозир 5 ёшдан 19 ёшгача бўлган 15 миллиондан ортиқ бола ва ўсмир шундай телефонлардан фойдаланади”, дейди федерал тиббиёт биофизика маркази радиобиология лабораторияси бошлиғи О.Григорьев. — Шу нарса аниқки, боланинг бош мияси электромагнит энергияларини катталарга қараганда кўпроқ ютади ва кучли таъсирланада Шу боис, уларнинг ақлий ривожланиши учун масъул ҳисобланган бош мия бўлмачалари ҳам электромагнит тўлқинлари таъсиридан жиддий зарар кўради. Шу боиc, мобил телефонидан фойдаланувчи болалар, инсоният тарихида биринчи марта, радиотўлқинли диапазондаги электромагнит  майдонининг зарарли таъсиридаги “хатарли гуруҳ”га киритилмоқда.

Демак: Болаларга имкон қадар “мобил телефонлар”ни бермаслик керак. Сўнгги пайтларда ёш оналар болаларига  мультфильмлар ва расмларни  томоша қилишлари учун уяли телефонларни соатлаб бериб қўйиб уларни юпатяптилар. Бу билан ўз фарзандларининг ўсиб келаётган ёш организмнинг нурланишига йўл қўяптилар ва мия фаолиятининг аста –секин бузилишига мойиллиги туғилишига сабабчи бўляптилар  бу ҳолат доимий такрорланадиган бўлса болалар ёшлигидан инжиқ, йиғлоқи, уйқуси нотинч ва  бақироқ бўлиб қоладилар.       

     Катта бўлган  сайин эса,  тез чарчайдиган,  иммун тизими  зафилашиб тез-тез шамоллайдиган ва кўзнинг кўриш қобилияти пасайиши кузатилади.  Айниқса макатаб ёшидаги  болалар дарсларда диққат- эътиборни жамлашга қийналиб ва дарсларни ўзлашитириш даражаси пасаяди. Бора-бора  щсмирлик даврида уяли телефонга муккасидан кетиб, асабий,  тажанг ва тезда чарчаб қолиш ҳолатлари куўазилади бу  эса   ўсиб ривожланаётган ёш организм  учун  касалликларнга мойиллик ҳолатини келтириб чиқаради

    Бугунги кунда бутун дунё уяли алоқа абонентларининг сони 1,9 миллиардни ташкил қилади. Юртимизда деярли ҳар икки кишининг бирида уяли телефон мавжуд. Уяли телефондан фойдаланаётган инсонга унинг таъсири 15 сонияга қадар сезилмайди.

      Агар сўзлашув ва фойдаланиш вақтини оширса унда яққол ўзгариш сезилади, чунки альфа тўлқинлар мия фаолиятини ёмонлаштиради ва ўзининг тўлқин хусусиятларини намоён қила бошлайди. Инсон танасининг электромагнит нурланишларга энг таъсирчан қисми бош бўлиб, айнан шу соҳада сўзлашув олиб борилади. Шунинг учун у инсонда нурланиш жараёни тезлашишини яна ҳам орттиради. Мутахассислар сўзлашув жараёнидаги инсоннинг қон босимини ўлчаганида ҳар хил ёшдагиларда артериал қон босими кўтарилиши аниқланган.

    Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, дунёда ҳар 20 та инсондан биттаси ушбу мобил алоқа нурланишининг қурбонига айланмоқда.

     2000 йилда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти уяли телефонлар зарарига оид Европа парламентига тақдим этган ҳисоботида инсонларнинг саратон касалига чалинишида уяли телефонларнинг таъсири кучли эканини таъкидлаган эди.     

     Немис мутахассислари камерали ва камерасиз уяли телефонларда электромагнит нурланиши бўйича тест ўтказишганда, камерали телефонларнинг нурланиши содда уяли телефонларга қараганда кўпроқ бўлганлигини аниқлашган.

     Нурланиш асосан уяли телефондан сўзлашув вақтида чиқади, лекин «кутиш» ҳолатида у нурланишдан буткул халос бўлмайди, чунки уяли телефон база станциясига ўзининг тармоқ доирасида эканлиги, қўнғироқ, SМS ва шу каби маълумотларни қабул қилишга тайёрлиги ҳақида ахборот бериб туради. Буни тунда уяли телефонига «будильник» қўйиб, ёнида олиб ётадиган фойдаланувчилар билиб қўйишлари лозим.

    Уяли телефондан фойдаланиш тартибига келсак, уни сўзлашув вақтидаги «кутиш» ҳолатида қулоқда эмас, балки қўлда ушлаб туриш, шунингдек, метрополитенда, хизмат доирасидан ташқарида, зарур бўлмаса тунда, кераксиз пайтларда ўчириб қўйиш муҳим.

  • энг зарур ҳоллардагина мобилникдан фойдаланишга ҳаракат қилиш .Агар SMSлар юбориш орқали мулоқот ўрнатилса бу зарарсиз. Шунинг учун иложи борича ундан фойдаланиш мумкин .

Имкон борича уяли телефондан эмас, балки шаҳар телефони орқали қўнғироқлашиш мумкин.

Гудоклар эшитилиб, абонент билан боғланиш жараёнида  уяли телефонни  қулоққа тутмаслик. Негаки, айни шу пайтда кучли нурланиш тарқалади.

Ухлаётганда эса телефонни ҳеч қачон ёнида қўймаслик лозим. Уни кам деганда  1,5 метр нарига қўйиш.

Гаплашаётганда телефон бошга яқин турмаслиги учун қулоққа тақиладиган эшитгич ёки симсиз жиҳозлардан фойдаланинг.

   Бундан ташқари, уст кийимнинг ичига солиб юриш тавсия қилинмайди. Телефонни чўнтакда олиб юриш ярамайди , сумкада ёки танадан узоқроқ ҳолда сақлаш.Уни иложи борича қўлда ва ён халтада олиб юриш лозим.

Саратон хасталигини ўрганиш бўйича халқаро агентлик ва Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мобил телефонлар одамларда хавфли ўсмаларни келтириб чиқаришини биринчи марта эътироф этди. Шу чоққача бу ҳақда фақат тахминлар айтиб келинган бўлса, эндиликда нуфузли халқаро ташкилотлар ҳам қўл телефонларининг зарари ҳақида узил-кесил фикр билдиришди.

   Саратон хасталигини ўрганиш бўйича Халқаро агентлик ва Бутунжаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти мобил телефонлари одамларда хавфли ўсмаларни келтириб чиқаришини биринчи марта эътироф этди. Шу чоққача бу ҳақда фақат тахминлар айтиб келинган бўлса, эндиликда нуфузли халқаро ташкилотлар ҳам қўл телефонларининг зарари ҳақида узил-кесил фикр билдиришди.

Электромагнит тўлқинлари ҳамиша саломатлик учун зарарли, деб ҳисоблаб келинган. Агар у тўғридан-тўғри ҳар куни қулоққа йўналтириб турилса, унинг ичкарисидаги эшитиш ҳамда кўриш аъзолари (кўз тўрпардаси) фаолиятини таъмин этадиган мураккаб асаб тўқималарига таъсир кўрсатиб боради. Баъзи одамлар гоҳо кунига соатлаб мобил телефонини қулоқларидан олишмайди. Бу организм учун ниҳоятда оғирлик қиладиган “зарарли юк”дир.

     Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти илгари мобил телефонлари зарари ҳақида расмий хулосасини эълон қилишни кечиктириб турган пайтда ўн учта мамлакат иштирокида ўтказилган тадқиқотларнинг натижалари эълон қилинганидан сўнг, мобил телефонларининг саломатлик учун хатарли эканини тан олишга тўғри келди.

      Мобил телефон тарқатадиган кучли электромагнит тўлқинлари бош мия тўқималарида ўзгаришлар содир этади. Бош мия тўқималарининг зарарланиши, айрим тадқиқотчилар фикрига кўра, бирданига эмас, балки орадан 15-20 йил ўтгачгина аниқ намоён бўлади. Шу сабабли улар 2020 йилга бориб бош мия ўсмаси билан хасталанган одамлар сони кескин ошиб кетади, деб ҳисоблашмоқда. Негаки, ҳар куни атиги 15 дақиқа мобил телефонда гаплашишнинг ўзи мияда саратон ўсмаси ҳосил бўлиши учун етарлидир.

     Электромагнит тўлқинлари ҳамиша саломатлик учун зарарли, деб ҳисоблаб келинган. Агар у тўғридан-тўғри ҳар куни қулоққа йўналтириб турилса, унинг ичкарисидаги эшитиш ҳамда кўриш аъзолари (кўз тўрпардаси) фаолиятини таъминлайдиган асаб тўқималарига таъсир кўрсатади. Баъзи одамлар гоҳо кунига соатлаб мобил телефонини қулоқларидан олишмайди. Бу организм учун ниҳоятда оғирлик қилади.

           Бош мия тўқималарининг зарарланиши, айрим тадқиқотчилар фикрига кўра, бирданига эмас, балки орадан 15-20 йил ўтгачгина аниқ намоён бўлади. Шу сабабли улар яқин келажакда бош мия ўсмаси билан хасталанган одамлар сони кескин ошиб кетади, деб ҳисоблашмоқда. Негаки, ҳар куни атиги 15 дақиқа мобил телефонда гаплашишнинг ўзи мияда саратон ўсмаси ҳосил бўлиши учун етарлидир. 

Демак, бу каби электромагнит нурланиш ҳосил қиладиган воситалардан фойдаланишни мўътадил ҳолатга келтириб олсак, ўзимиз ҳамда наслимиз соғлигини асраган бўламиз.

                                                                          СТТ бўлими  С Муллаева

Мобил телефондан оқилона фойдаланиш бўйича йўриқномани юклаб олинг!