Тошкентда «Касалликларнинг глобал юки (ГБД 2023): методология ва амалий қўлланилиши» мавзусида халқаро илмий семинар бўлиб ўтди (Видео)

2026 йил 21–22-центабр кунлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Аҳоли саломатлигини таҳлил қилиш илмий-тадқиқот маркази Вашингтон университети (АҚШ) ҳузуридаги Саломатлик кўрсаткичлари ва баҳолаш институти (ИҲМE) билан ҳамкорликда «Касалликларнинг глобал юки» (ГБД 2023) тадқиқотининг методологияси ва амалий қўлланилишига бағишланган икки кунлик халқаро илмий семинар ўтказилди.

Семинарнинг бош маърузачиси ва бошловчиси сифатида ГБД тадқиқоти асосчиларидан бири, Вашингтон университети ҳузуридаги Саломатлик кўрсаткичлари ва баҳолаш институти (ИҲМE) профессори ва субмиллий касалликлар юки бўйича директори профессор Моҳсен Нагҳави ҳамда унинг ҳамкасблари ИҲМE мутахассиси Сара Н. Диллард ва Марказий Мичиган университети доценти, ГБД расмий ҳамкори Сергей Сошников иштирок этишди.

Тадбирнинг асосий мақсади Ўзбекистоннинг миллий таҳлилий салоҳиятини ошириш ва соғлиқни сақлаш соҳасида самарали стратегик қарорлар қабул қилиш учун саломатлик кўрсаткичларини илмий прогнозлашнинг замонавий усулларини ўзлаштиришдан иборат.

Амалий машғулотлар ва маърузалар давомида иштирокчилар қуйидагиларни ўргандилар:

  • ДАЛЙ (ногиронликка мослаштирилган ҳаёт йиллари), ЙЛЛ (йўқотилган умр йиллари), ЙЛД (ногиронлик билан яшалган йиллар) ва ҲАЛE (соғлом умрнинг кутилаётган давомийлиги) кўрсаткичлари билан ишлаш.
  • Ўзбекистон кўрсаткичларини глобал ва минтақавий даражада қиёсий таҳлил қилиш учун ГБД Cомпаре платформасини қўллаш.
  • Ўзбекистон Республикасининг 180 та касаллик сабаби ва 80 та хавф омили бўйича ўзига хос кўрсаткичларини батафсил таҳлил қилиш.
  • Аҳоли сони, болалар ва катталар ўлими ҳамда ўлимга олиб келмайдиган оқибатлар сабабларини баҳолаш методологиясини ўрганиш.

Семинарни ўтказиш жамоат саломатлиги соҳасида чуқур таҳлилий тадқиқотлар ўтказишга қодир бўлган миллий экспертлар гуруҳини шакллантиришга қаратилган бўлиб Ўзбекистонлик тадқиқотчилар ГБДнинг расмий ҳамкорлари (cоллабораторс) сифатида рўйхатдан ўтиш ҳамда ИҲМE халқаро илмий тармоғига кириш имкониятига эга бўлдилар.

Тадбирда Ўзбекистоннинг етакчи тиббиёт муассасаларидан 20 дан ортиқ мутахассислар офлайн ҳамда Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг ГБД коллабораторлари онлайн режимда қатнашдилар.