Илм, тажриба ва ёшлар – бир майдонда

16 июль куни «Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти»да тиббиёт соҳасининг тажрибали олимлари ва институтнинг ёш мутахассислари иштирокида самимий учрашув бўлиб ўтди.

➡️Учрашувда эндокринология, тиббиёт статистикаси, рақамли тиббиёт, соғлом турмуш тарзи, профилактика ва илмий тадқиқотлар йўналишида катта тажрибага эга устозлар ёшлар билан билим ва ҳаётий тажрибаларини баҳам кўрдилар.

🖥 Учрашувда эндокринолог олима, тиббиёт фанлари доктори Нодира Алиханова, тиббиёт статистикаси соҳасининг фидойиси Муҳайё Арипова, тиббиётни рақамлаштириш бўйича ноёб мутахассис Мунира Қўчқорова, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича бой тажрибага эга Сайёра Муллаева, тамаки чекиш ва алкогол истеъмоли каби зарарли одатларга қарши кураш билан шуғулланиб келаётган тиббиёт фанлари номзоди Шуҳрат Шукуров, «Остеопоротик синишлар эҳтимоллигини аниқлаш услубини ишлаб чиқиш» мавзусидаги илмий иш муаллифи, фан номзоди Мунаввара Шакирова ҳамда тиббиёт статистикаси соҳасида инновацион ғояларни ҳаётга татбиқ этиш устида фаол иш олиб бораётган Раҳимжон Сотволдиев иштирок этдилар.

💬 Суҳбат давомида:
✅ ёш олимларни қўллаб-қувватлаш;
✅ устоз–шогирд анъаналарини ривожлантириш;
✅ илмий тадқиқотларни амалга ошириш;
✅ халқаро грант ва дастурларда иштирок этиш имкониятлари;
✅ тиббиётда инновация ва рақамлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
🤝 Тадбир «Янги Ўзбекистонни ёшлар қуради!» шиори асосида ўтказилаётган «Пайшанба – ёшлар куни» лойиҳаси доирасида ташкил этилди.