Ҳайит айёми муборак бўлсин!

Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти жамоаси барча юртдошларимизни муборак Ҳайит байрами билан самимий табриклайди.

Ушбу қутлуғ айём барчамизга тинчлик-осойишталик, соғлик-саломатлик, хонадонларимизга барака ва файз олиб кирсин. Қалбларимиз меҳр-оқибат, саховат ва эзгуликларга тўлсин.

Ҳайит байрами барчамизга янги куч-ғайрат, яхши ният ва эзгу амаллар учун илҳом бағишласин.

Яқинларингиз даврасида шодлик ва хурсандчиликка тўла кунлар тилаймиз!

Ҳурмат билан,
Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти жамоаси