Жорий йил 5-май куни Бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Махкамованинг Фарғона вилояти Қўқон шаҳри маҳаллаларида “Ота-оналар кенгаши” фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги Саломатлик вастратегик ривожлантириш институти ва унинг Фарғонавилоятдаги ходимлари Қўқон шаҳар ҳокимлигида ўтказилган муҳокама йиғилишида иштирок этишди.
Йиғилишда Қўқон шаҳри маҳаллаларида соғлом оилани шакллантириш, соғлом фарзанд дунёга келиши учун ўсмир қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, она сути билан озиқлантиришнинг аҳамияти ҳамда оилавий поликлиникаларда ёш оналар мактаблари фаолиятини яхшилаш бўйича тарғибот ишларини кучайтириш масалалари ҳам таъкидлаб ўтилди.
Шу куни Саломатлик вастратегик ривожлантириш институти ва унинг вилоятдаги ходимлари Қўқон шаҳри 10-сон Оилавий поликлиникасида бўлиб, ўсмир қизлар тиббий кўриклар ўтказиш, улар орасида эрта турмушнинг салбий таъсири тўғрисида тарғибот ишларини кучайтириш ва соғлом фарзанд дунёга келиши учун ёш оилалар орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда она сути билан боқишнинг аҳамияти бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишилди.

