✅2026-йил 22-июльдан бошлаб Тожикистонда ЖССТнинг Тиббий ёрдам сифати ва беморлар хавфсизлиги бўйича Европа мактаби – Марказий Осиё учун махсус сони расман ўз ишини бошлади.
📍Марказий Осиёда илк бор ташкил этилган ушбу Мактаб тиббий ёрдам сифати ва беморлар хавфсизлигини ошириш соҳасида билим ҳамда ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида саккиз мамлакатдан 45 дан ортиқ иштирокчини бирлаштирди.
🖥Ҳафта давомида Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти бош мутахассиси Рустам Йўлдошев экспертлар раҳбарлигидаги муҳокамаларда, сиёсий масалалар бўйича мулоқотларда, амалий семинарлар ва симуляция машғулотларида иштирок этди.
🔍 Унда самарали бошқарув, кучли етакчилик ва малакали тиббиёт ходимларига эътибор қаратган ҳолда тиббий ёрдам сифатига тизимли ёндашувлар ўрганилди.
🚑 Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти

