ЭНГ УЛУҒ, ЭНГ АЗИЗ БАЙРАМГА МУНОСИБ ТУҲФА!

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги байрами арафасида Аҳоли саломатлигини таҳлил қилиш илмий-тадқиқот маркази ҳамда унинг ҳудудий бўлимларида фидокорона меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ ходимлар муносиб тақдирланди.Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва тиббиёт соҳаси ривожига қўшган беқиёс ҳиссаси, кўп йиллик самарали меҳнатлари учун қуйидаги ҳамкасбларимизга «Мустақилликнинг 35 йиллиги» эсталик кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилди:Марказнинг бошқарма ва бўлим ходимлари:Кучкарова Мунира КахрамановнаАлиханова Нодира МиршовкатовнаМаманазарова Феруза ХоджаназаровнаҲудудий бўлим ходимлари:Туропов Шавкат Ризаевич (Навоий вилояти)Шразова Гулайим Нуратдиновна (Қорақалпоғистон Республикаси)Барча тақдирланган ҳамкасбларимизни ушбу юксак эътироф билан чин дилдан муборакбод этамиз! Келгуси ишларингизда улкан зафарлар, оилавий хотиржамлик ва мустаҳкам соғлик тилаймиз.Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, мустақиллигимиз абадий бўлсин! Байрам муборак!