Соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 26 майдаги «Тамаки ва алкоголь маҳсулотлари истеъмолига оид огоҳлантирувчи белгилар ҳамда ахборот лавҳаларини жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 4-сон буйруғи 2026 йил 15 июнда Адлия вазирлиги томонидан 3856-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди (https://lex.uz/uz/docs/8274712).
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикасининг «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Қонунининг 24, 25 ва 26-моддалари ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.
Буйруқ билан:
- жамоат жойлари ва жамоат транспортида алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларидан фойдаланиш тақиқланганлиги ҳақидаги огоҳлантирувчи белгилар;
- тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларидан фойдаланиш учун махсус ажратилган жойларни кўрсатувчи ахборот лавҳаси;
- тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш, чилим чекиш ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларидан фойдаланиш учун махсус ажратилган жойларда жойлаштириладиган тиббий огоҳлантириш намуналари тасдиқланди.
Ушбу белгилар, лавҳалар ва намуналар:
- жамоат жойлари ва жамоат транспортида алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш ҳамда мосламалардан фойдаланиш тақиқланганлиги ҳақида аҳолини хабардор қилади;
- тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жойлар ҳақида ахборот беради;
- махсус ажратилган жойларда жойлаштириладиган тиббий огоҳлантиришлар тамаки чекишни камайтириш ва ундан воз кечишга ундайди;
- фуқароларни жамоат жойлари ва жамоат транспортида иккиламчи тамаки тутуни таъсиридан ҳимоя қилишга хизмат қилади.
Мазкур буйруқ 2026 йил 26 августдан кучга киради.
Чоп этиш учун тайёрланган белгилар, лавҳалар ва намуналарни қуйидаги ҳаволадан юклаб олиш мумкин.
Қўшимча маълумот учун:
Аҳоли саломатлигини таҳлил қилиш илмий-тадқиқот маркази, тел: +998 (78) 150-84-04