ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ БУЙРУҒИ
2026-йил 29-июль
Тошкент шаҳри
242-сон
«Аҳоли саломатлигини таҳлил қилиш илмий-тадқиқот маркази» давлат муассасаси фаолиятини самарали ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 5-майдаги «Соғлиқни сақлаш тизимида бошқарув самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-77-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида,
БУЮРАМАН:
1. Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти негизида «Аҳоли саломатлигини таҳлил қилиш илмий-тадқиқот маркази» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
«Аҳоли саломатлигини таҳлил қилиш илмий-тадқиқот маркази» давлат муассасаси низоми 1-иловага мувофиқ;
«Аҳоли саломатлигини таҳлил қилиш илмий-тадқиқот маркази» давлат муассасаси ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
«Аҳоли саломатлигини таҳлил қилиш илмий-тадқиқот маркази» давлат муассасасининг Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари таркибидаги ҳудудий бўлинмалари тузилмаси 3-иловага мувофиқ;
«Аҳоли саломатлигини таҳлил қилиш илмий-тадқиқот маркази» давлат муассасасининг туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари ва марказий шифохоналари таркибидаги ҳудудий бўлинмалари тузилмаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Марказ (А. Иноятов):
а) икки ҳафта муддатда:
тиббиёт муассасалари реестри асосида тиббий статистика ходимларининг намунавий лавозим йўриқномаларини;
Соғлиқни сақлашни рақамли трансформация қилиш департаментига Соғлиқни сақлаш вазирлигининг (кейинги ўринларда — Вазирлик) Рақамли соғлиқни сақлаш маркази негизида Марказнинг дашбоардларини жорий этиш бўйича техник топшириқни;
б) 2026-йил 1-октабрга қадар:
аҳолининг тиббий ёрдамдан қониқиш даражасини ўрганиш бўйича сўровнома ўтказиш тартибини;
тиббий статистика ҳисобот шаклларини такомиллаштириш ҳамда статистик маълумотларни тақдим этиш методологиясини;
соғлиқни сақлаш соҳасида давлат сиёсати самарадорлигини (кейинги ўринларда — давлат сиёсати самарадорлиги) баҳолаш мезонларини;
аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича **«Йўл харитаси»**ни;
тиббий статистика ҳисоботларини электрон тизим орқали реал вақт режимида мониторинг ва таҳлил қилиш имконини берувчи дашбоардни яратиш бўйича **«Йўл харитаси»**ни;
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) экспертлари иштирокида тиббиёт муассасалари фаолиятини таҳлил қилиш, аҳоли саломатлигини баҳолаш ва тиббий статистикани юритиш услубларини амалиётга жорий этишга қаратилган ўқув дастурларини;
д) 2026-йил 1-ноябрга қадар:
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) тавсиялари, Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ) ҳамда илғор халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда аҳоли саломатлиги кўрсаткичларини баҳолаш методологиясини;
Соғлиқни сақлаш вазирининг 2026-йил 27-февралдаги 74-сонли буйруғи 3-иловасига асосан ривожлантириш дастурлари самарадорлигини баҳолаш чора-тадбирлар режасини ва методологиясини;
халқаро ташкилотлар ва илмий муассасалар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш режасини;
э) ҳар йил якунига қадар:
соғлиқни сақлаш соҳасида давлат сиёсатини такомиллаштириш юзасидан таҳлилий ҳисоботни;
тиббий статистик ҳисобот маълумотларининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида тиббий статистик ҳисоботларни йиғиш жараёнини тўлиқ рақамлаштиришни;
стратегик ривожланиш ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифларни Вазирликка киритсин.
4. Марказ (А. Иноятов) Инвестицион сиёсат департаменти (Б. Холмурадов) билан биргаликда 2026-йил 1-октабрга қадар илмий-тадқиқотларнинг (ЖССТнинг СТEПС, ГЙТС, CОСИ, ҲБСC, аҳоли томонидан ош тузи истеъмоли даражасини ўрганиш ва бошқалар) ўтказилишини молиялаштириш учун маблағларни жалб этиш бўйича чора-тадбирлар режасини Вазирликка киритсин.
5. Молия-иқтисод департаменти (Ш. Маҳмудов):
а) Марказнинг тасдиқланган йиллик илмий тадқиқотлар режасига мувофиқ ўз вақтида молиялаштирилишини таъминласин;
б) бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан мутахассисларни амалдаги қонунчиликка мувофиқ соатбай ва узоқ муддатли амалиёти жорий этилсин;
д) Марказ ходимлари лавозим маошларини ҳисоблашда Ижтимоий сиёсат лабораторияси ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ қилинишини инобатга олсин;
э) хорижий мутахассисларни жалб этиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш юзасидан Вазирликнинг Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси Кузатув кенгашига белгиланган тартибда таклиф киритсин.
6. Марказ (А. Иноятов) Марказ ташкил этилиши муносабати билан Саломатлик ва стратегик ривожланиш институтининг қисқартирилаётган лавозимларида ишлаётган ходимларини Меҳнат кодексига мувофиқ бошқа ишга ўтказиш, бундай таклифни рад этган ходимларни қонунчиликда белгиланган тартибда огоҳлантириш ҳамда улар билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилиш чораларини кўрсин.
7. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари ва марказий шифохоналари раҳбарлари Марказ бўйсунувидаги ҳудудий бўлинмалар ходимларини Марказ директори билан келишилган ҳолда лавозимга тайинласин ва лавозимидан озод этсин.
8. Матбуот котиби (Ф. Санаев) давлат сиёсати самарадорлигини баҳолаш ҳамда илмий тадқиқотлар натижалари тўғрисидаги маълумотларни Вазирликнинг расмий веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилиб борсин.
9. Мазкур буйруқ қабул қилиниши муносабати билан Соғлиқни сақлаш вазирининг 2024-йил 9-февралдаги 37-сон ҳамда 2024-йил 22-майдаги 169-сон буйруқлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Мазкур буйруқ ижросининг назорати вазир ўринбосари А. Худайкулов зиммасига юклансин.
IJRO.GOV.UZ тизими орқали ЭРИ билан тасдиқланган.
Ҳужжат коди: ЙМ53545132