#ommaviytashabbus #byurokratiyanibartarafetish2030

🌍Бюрократияга қарши курашда сизнинг овозингиз муҳим! “Бюрократияни бартараф этиш – 2030” дастури доирасида Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги томонидан “Бюрократиясиз Ўзбекистон” оммавий ташаббуси амалга оширилмоқда.

Мақсад — фуқаролар ва тадбиркорларнинг фикр-мулоҳазалари асосида ортиқча бюрократик жараёнларни қисқартириш ва давлат хизматларини соддалаштириш.

Сизни чарчатган ортиқча ҳужжат ёки чўзилган жараён борми? Бизга хабар беринг — ҳар бир муаммо ўзгариш учун имкониятдир.

🚀 Ўз таклифларингиз билан ислоҳотларга ҳисса қўшинг.

murojaat.byurokratiyasiz2030.uz