You are currently viewing Жисмоний машқлар дорилар ўрнини босиши мумкин, лекин дунёда ҳеч қандай дори жисмоний машқлар ўрнини босалмайди
"Ўзбек жанг санъати" федерацияси ва Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази

«Ассалом тонг» соғломлаштириш машқлари.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 26 февралдаги №10-5/317 –сонли кўрсатма хатини бажариш мақсадида ҳамда “Ўзбек жанг санъати” федерацияси билан ўзаро келишув асосида, жорий йилнинг 7 апрель куни республикадаги барча вилоятларида Соғлиқни сақлаш ҳодимлари ўртасида «Ассалом тонг» соғломлаштириш гимнастикаси бўйича «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири кубоги» учун мусобақалар ўтказилди.

Мусобақалар Ўзбекистон “Ўзбек жанг санъати” федерацияси қабул қилинган қонун ва қоидалар асосида ўтказилди.

Жами қатнашган жамоалар сони 20 (жами: 312 нафар), 16-та аёллар ва 4-та эркаклар жамоаси.

2021 йил 30 март куни, Ўзбекистон “Ўзбек жанг санъати” федерациясининг президенти, П.А.Усманов ва Ўзбекистон Республикаси Аҳолисининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази директори Б.Т.Одилова 3 йил муддати билан ҳамкорлик меморандумни туздилар.

Юртимизда ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштириш ҳамда ривожлантириш мақсадида турли спорт-соғломлаштириш тадбирларини ташкил қилиш, ушбу соҳада семинар-тренинглар ва махорат дарсларини ўтказиш ва жамиятнинг фаолият юритишида ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Ҳамкорликни амалга ошириш мақсадида томонлар қуйидаги йўналишларда ҳамкорик тўғрисида келишиб олдилар:

  • Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази ва марказнинг ҳудудий бўлинмалари ҳодимлари Ўзбекистон “Ўзбек жанг санъати” федерацияси терма жамоа аъзолари билан Бутун жахон жанг санъатлари уюшмаси ва “Жанг санъати ривожлантириш ва ёшларни жалб этиш” номли халқаро ЮНЕСКО маркази тадбирларида спорт ва тиббиёт сохасида тажриба алмашиш борасида ҳамкорлик қилиш;
  • Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази томонидан ташкил этиладган тадбирларда “Ўзбек жанг санъати” федерацияси терма жамоа аъзоларининг миллий киймларда таерлаштирилган ва кўргазмали чиқишлари орқали миллий қадриятларимизни намойиш этиш;
  • Ўзбекистон “Ўзбек жанг санъати” федерациясининг миллий ва халқаро тадбирлари бўйича видеороликлар тайёрлашда Аҳолисининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази билан ҳамкорлик қилиш;
  • Ҳамкорикда миллий ва халқаро оммавий спорт тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш, мусобақа ғолибларини ва иштирокчиларини рағбатлантириш.

22 май куни Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш Марказида тиббиёт ходимлари орасида “Ассалом тонг” соғломлаштириш машқлари бўйича “Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирининг кубоги” учун мусобақанинг республика босқичи бўлиб ўтди.

Тақдирлаш маросимида Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш Марказига Тошкент шаҳар, Жиззах, Сирдарё, Самарқанд, Қашқадарё, Навойи, Хоразм, Фарғона ва Тошкент вилоятлари соғлиқни сақлаш бошқармаларининг масъул ходимлари, “Ўзбек жанг санъати” федерацияси тренер ва рахбарлари, СТТ бўлим бошлиқлари ҳамда мусобақаларда қатнашган тиббиёт ходимлари қатнашдилар ва ZOOM орқали республикамизнинг барча вилотларнинг Соғлиқни сақлаш бошқармалари уланишди. Жами: 287 нафар (Марказ ва студияларда)

Тақдирлаш маросимидан аввал барча қатнашувчилар нафас олиш соғломлаштириш машқларини оммавий бажардилар.

Республика босқичини ташкиллаштиришда фаол иштироки учун «Ўзбек жанг санъати» федерация ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ва масъул ходимлари ташаккурномалар билан тақдирланди.

“Ассалом тонг” соғломлаштириш машқлари бўйича “Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирининг кубоги” учун мусобақанинг республика босқичида 18 жамоа қатнашди (жами:256 нафар), 14-та аёллар ва 4-та эркаклар жамоаси.

Аёллар жамоасида:

  • 1 ўрин – Жиззах вилояти;
  • 2 ўрин – Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти;
  • 3 ўрин – Андижон ва Фарғона вилоятлари.

Эркаклар жамоасида:

  • 1 ўрин – Фарғона вилояти;
  • 2 ўрин – Андижон вилояти;
  • 3 ўрин – Сирдарё вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси.

2021 йилнинг 7 – 19 июнь кунлари республиканинг барча худудларида Қоракалпогистон Республикаси, Тошкент шахар ва вилоятларда жойлашган муассасалар учун 24 соатлик тренинглар бўлиб ўтди.

1200 нафар тренинг иштирокчилари ўрнатилган тартибда сертификатлар билан таъминланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги “Бирдамчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳатлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6110-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 11 июндаги 10-5-07/5897 – сонли кўрсатма хатининг ижросини таъминлаш мақсадида ҳар бир худудда танлаб олинган 2205 та махаллада “Ассалом тонг” соғломлаштириш машқлари олиб борилмоқда.

2021 йил 15 июль куни Ёшлар ишлари агентлигининг Марказий аппарати конференция залида Коронавирус инфекцияси даврида профилактика тадбирларини амалга оширишда ҳамкор ташкилотлар вазифалари ва ёшлар орасида тўғри нафас олиш ва тоза қўллар гигиенасининг аҳамияти бўйича махорат машқлари ўтказилди.

Вебинар – тренингда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари –Э.И.Баситханова ҳамда Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази директори – Б.Одилова, Ўзбекистон “Ўзбек жанг санъати” федерацияси тренери – Ш. Зухриддинова, Ўзбекистон волонтёрлари асоциацияси раҳбари – Ш.Обидова, Ёшлар ишлари агентлигининг худудий бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари, бош хамширалари ва Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш марказининг худудий бўлинмаларининг ходимлари иштирок этишди.

Вебинар мақсади: Ёшларни жалб этган холда аҳолининг кенг қатлами ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича тадбирларни амалга оширишда жисмоний тарбия ва тўғри нафас олиш машқларини тадбиқ этиш.