Давлатимиз томонидан Ёшларни ўртасида соғлом турмуш тарзига интилишни шакллантириш,, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва ёшлар спрортини оммавий ривожлантириш бўйича бир қатор Қарор ва Фармонлар қабул қилинган.

Мазкур йўналишда олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда қабул қилинган ҳужжатлар ижроси бўйича кўзда тутилган тадбирлар ва уларнинг механизмларини муҳокама қилиш мақсадида 19 сентябрь соат 10:30да Oz”LiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроя Қўмитаси биносида «Ёшларда соғлом турмуш тарзига интилишни шакллантириш» мавзусида «Yochlar bilan» лойиҳасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Ушбу йиғилишда Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази Соғлом турмуш тарзи бўлими бошлиғи Сайёра Муллаева иштирок этди. Маърузада Марказ ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари, шаҳар/туман бўлинмалари томонидан 2022 йилда ёшлар билан манзилли ишлаш тизимини яратиш, уларни бўш вақтини мазмунли ўтказиш (5 муҳим ташаббус) бўйича вазирлик ва идоралар ҳамкорлик дастури ижроси бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.
